Главные новости
Главная / Сиёсат / Тошкент вилояти хокимининг уйида чирок учди
Место рекламы

Тошкент вилояти хокимининг уйида чирок учди

Тошкент вилояти хокими вазифасини бажарувчи Даврон Хидоятов хизмат уйига кучиб кирганига бир хафта булмай чирок учганини маълум килди, деб ёзмокда вилоят хокимлиги матбуот хизмати.

Фото: «Дарё»

«Суриштирсам, карздорлик бор экан. Мендан аввал бу уйда яшаганлар электр хакини туламаган. Менга айтишдики, фармойиш билан хокимият хисобидан бу карздорликни бартараф этиш мумкин… Нега? Хокимият уй-жой билан таъминлаши мумкиндир, лекин коммунал хизматга туловни у хоким буладими, прокурор буладими, шахсан узи амалга ошириши керак. Нега амалдор ишлатган электр бюджетдан, халк пулидан копланиши керак? Мен бунака фармойишларга кул куймайман», — деган Даврон Хидоятов.

Эслатиб утамиз, Даврон Хидоятов Президентнинг 30 январдаги фармони билан лавозимидан озод этилган Тошкент вилояти хокими Рустам Холматовнинг урнига вилоят хокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди. Тайинловга кадар у Тошкент шахар хокимининг архитектура, капитал курилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари буйича биринчи уринбосари лавозимида фаолият юритган.

Тошкент вилояти хокимининг шахарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хужалик масалалари буйича уринбосари лавозимига Бархаёт Мелиев, хокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар буйича уринбосари лавозимига Зухра Миргозиева тайинланди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

442IB5Q4vPxzNwK4KXx-t8iF45CsJj7w

Бош прокуратура Молия вазири уринбосарининг коррупцияга алокадорлигини текширади

Молия вазири уринбосари Абдумухтор Эргашевнинг коррупциявий ишга алокадорлиги текширилади. Вазир уринбосари укасининг компаниясига банк кредити …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари