Куни кеча соат 20:40ларда Тошкент вилояти Пискент туманидан утувчи 4Р20 “Корасув-Бука-Бекобод” автомобиль йулининг 17-км.да хайдовчи, 1992 йилда тугилган, Тошкент давлат педагогика университетининг 4-боскич талабаси Т.У “Нексия” русумли автоуловда Бекобод шахри томонга кетаётиб, чапга бурилиш харакатини амалга ошираётган вактида узига нисбатан карама-карши йуналишда асосий йулда келаётган хайдовчи, 1993 йилда тугилган И.Б бошкарувида булган “Лабо” русумли автоулов билан тукнашув содир этган.
Йул-транспорт ходисаси натижасида “Лабо” русумли автомобили хайдовчиси, 1993 йилда тугилган И.Б. олган тан жарохатлари натижасида Пискент тумани жонлантириш булимида вафот этган.
Хозирда холат юзасидан дастлабки суриштирув ва тергов ишлари олиб борилмокда.