Главная / Жамият / Тошкент вилоятида кам даромадли 1000 та оилага бир бошдан корамол берилмокда
Место рекламы

Тошкент вилоятида кам даромадли 1000 та оилага бир бошдан корамол берилмокда

25 март куни Оккургон туманида кам даромадли хамда бокувчисини йукотган 41 та оилага бир бошдан согин сигир топширилди.

Фото: Тошкент вилояти хокимлиги матбуот хизмати

Бу хакда Kun.uz’га Тошкент вилояти хокимлиги матбуот котиби Бехзод Кобулов хабар берди.

“Ижтимоий химояга мухтож, бемор ва ногиронлиги булган, якка-ёлгиз, эхтиёжманд оилаларни моддий куллаб-кувватлаш максадида “Минг оилага – минг тухфа!” ижтимоий хайрия акцияси доирасида вилоят хокимлиги томонидан саховатпеша инсонлар, хомийлар ва корхона-ташкилотлар кумагида кам даромадли мингта оилага корамол хадя килинмокда. 25 март куни Оккургон туманида камбагал хамда бокувчисини йукотган 41 та оилага бир бошдан согин сигир топширилди”, дейди Бехзод Кобулов.

Тошкент вилояти ахборот хизмати рахбарининг айтишича, камбагал оилаларнинг турмуш фаровонлигини яхшилашга каратилган “Минг оилага – минг тухфа!” ижтимоий хайрия акцияси якин кунларда вилоятнинг барча шахар ва туманларида утказилади. Мазкур тадбир Тошкент вилоятида камбагалликни камайтиришга каратилган чора-тадбирларнинг бир куриниши хисобланади.

Президент Мирзиёев бошчилигида 27 февраль куни утказилган видеоселектор йигилишида камбагалликни камайтириш, бунинг учун эхтиёжманд оилаларга ойлик ёки нафака микдорини купайтириш, ёппасига кредит бериш урнига уларни касбга укитиш, молиявий саводхонлигини ошириш, одамларда тадбиркорлик хиссини уйготиш зарурлиги алохида таъкидланган эди.

Бундан ташкари, Тошкент вилоятида уй шароитида карантинда утирган эхтиёжманд оилаларга 12 хил турдаги озик-овкат махсулотлари, 17 хил тиббий-гигиеник воситалар бепул таркатилмокда.

“Вилоятимизда уй шароитида карантинда сакланаётган фукароларга ижтимоий химоя курсатиш борасидаги ишлар жадал олиб борилмокда. Коронавирус эпидемияси таркалишининг олдини олиш максадида жорий этилган карантин тартибига амал килиб уйда утирган, бирок кундалик зарурий махсулотларга эхтиёжманд оилаларга хокимлик томонидан керакли ёрдам курсатилмокда. Жумладан, вилоят хокимининг топшириги билан 12 хил турдаги озик-овкат махсулотлари хамда 17 хил тиббий-гигиеник воситалар бепул таркатилмокда”, дейди Бехзод Кобулов.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

jMV4RsturZDWwIM2RQieqbPWoI1EaL48

Глобал карантин. Дунё янги даврга кирмокда

Сунгги кунларда янги турдаги коронавирус пандемияси дунё кун тартибидаги ягона долзарб масала булиб турибди. Вируснинг …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари