Главная / Маданият / Тошкент шахрида Корейс маданияти ва санъати уйи очилди
Место рекламы

Тошкент шахрида Корейс маданияти ва санъати уйи очилди

Тошкент шахрида 20 апрель куни Корейс маданияти ва санъати уйининг тантанали очилиш маросими булди.

Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси Президенти Мун Жэ Ин рафикалари билан биргаликда ушбу дустлик ва маданият саройини очди.

– Пойтахтимиз куркига курк кушиб турган ушбу мухташам иншоот киёфасида замонавий архитектура ютуклари ва анъанавий корейс маданияти уйгунлашган. Бу маскан халкларимизнинг мустахкам дустлиги ва мамлакатларимиз уртасидаги муносабатлар юкори боскичга чикканининг ёркин тасдигидир, – деди давлатимиз рахбари.

– Бу марказ дустлик, ахиллик ва муштараклик майдонидир. Уйлайманки, у Узбекистондаги корейс диаспораси, шу ерда ишлаётган кореяликлар ва барча узбекистонликлар учун умумий уй булади. Куп жихатдан ухшаш халкларимиз ва биродарлашган давлатларимизни боглаб туради, – деди Мун Чжэ Ин.

Сахнада корейсларнинг юртимизга кучириб келиниши, халкимиз билан ахил яшаши хакида бадиий композиция намойиш этилди.

Маълумки, 1937 йилда Узок Шаркдан ун минглаб корейслар мамлакатимизга кучирилган. Уша пайтдаги кийинчиликларга карамай, узбек халки уларни очик калб билан кабул килган, уларга бошпана бериб, мехр курсатган. Узининг мехнатсеварлиги ва катъий иродаси, халкларимизнинг менталитети ухшашлиги туфайли корейслар юртимизда иккинчи Ватанини топди. Улар Узбекистоннинг тенг хукукли фукаросига, жамиятимизнинг фаол аъзоларига айланди.

Бугунги кунда мамлакатимизда 180 мингдан зиёд корейс миллатига мансуб юртдошларимиз яшайди. Уларнинг уч юзга якини давлатимизнинг юксак мукофотлари билан такдирланган.

Барча миллат ва элат вакиллари катори корейс юртдошларимиз учун хам уз миллий маданияти, тили, урф-одат ва анъаналарини асраб-авайлаши учун зарур шароит яратилган. Унлаб корейс маданият марказлари фаолият юритмокда. 12 та олий таълим муассасаси, 48 та мактаб ва лицейда корейс филологияси укитилмокда.

Корейс тилида китоб ва газеталар чоп этилмокда, кургазмалар, концерт ва фестиваллар, спорт мусобакалари утказилмокда.

Давлат рахбарлари узбекистонлик корейс рассомлари асарлари кургазмаси билан хам танишди.

Корейс маданият ва санъат уйи 478 уринли киноконцерт зали, конференциялар зали, кутубхона, бадиий галерея, ресторан ва хизмат хоналарни уз ичига олган. У жамоатчилик ва ёшлар интиладиган, муштарак маданиятимизни бойитадиган яна бир масканга айланади. Бу кун алохида стратегик шерик давлатлар – Узбекистон ва Жанубий Корея муносабатлари тарихида яна бир ёркин сахифа булиб колади.

Бугун куннинг иккинчи ярмида Президентлар Самаркандга ташриф буюриб, диккатга сазовор жойлар билан танишади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

getImage

Намоз укиш тартиби аёллар учун

Бир кунда беш вакт (бомдод, пешин, аср, шом ва хуфтон) намоз укиш хар бир мусулмонга …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари