Главная / Маданият / «Тошкент шахар электр тармоклари корхонаси» АЖ: пойтахтда бир катор лойихалар муваффакиятли амалга оширилмокда

«Тошкент шахар электр тармоклари корхонаси» АЖ: пойтахтда бир катор лойихалар муваффакиятли амалга оширилмокда

Бугун кайси бир худудда булманг, барча кулайликларга эга, замонавий уй-жой мажмуалари, шахарчалар бунёд этилаётганининг гувохи буласиз.

Сунгги йилларда давлатимиз рахбарининг ташаббуси билан намунавий лойихалар асосида жуда куплаб янги турар-жой мажмуалари барпо этилмокда. Тошкент шахрининг деярли хар бир туманида бунёд этилган ва этилаётган янги, замонавий ва куркам куп каватли уйлар бугун шахримиз куркига курк кушмокда.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 ноябрдаги «2017-2020 йилларда шахарларда арзон ва куп каватли уйларни куриш ва реконструкция килиш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тугрисида»ги  ПК-2660-сонли Карорига асосан «Тошкент шахар электр тармоклари корхонаси» АЖ томонидан курилаётган янги уй-жойларни ташки электр таъминотини куриш борасида тизимли ишлар амалга оширилмокда.

Утган 2017 йилда пойтахтимизнинг Сергели туманидаги 4 минг 88 квартирага мулжалланган 102 та куп каватли уй куриб битказилди ва фойдаланишга топширилди. 2018 йилда эса 4 минг 40 квартирали 120 та куп каватли арзон ва кулай уй-жойлар барпо этилди.

2019 йилнинг бошида Сергели туманида курилиши бошланган мазкур участкалар буйича уй-жойлар бугунги кунда тулик якунига етказилиш арафасида. Дастурни амалга ошириш натижасида жорий йилда бир неча мингдан ортик шахар оилалари замонавий, шинам ва кулай хонадонларга эга булади.

Уйлар шу йилнинг охиригача куриб битказилиши ва фойдаланишга топширилиши режалаштирилган булиб, айни вактда, мазкур хонадонларни ташки электр таъминотининг сифати ва мустахкамлигини яхшилаш учун «Тошкент шахар электр тармоклари корхонаси» АЖнинг ва туман электр тармоклари корхоналарининг ишчилари кеча-ю кундуз тинимсиз мехнат килмокдалар.

Жорий йилда Сергели туманидаги янги курилаётган мавзенинг 8-участкаси буйича 30,0 км узунликдаги 10 кВли хамда 25,8 км узунликдаги 0,4 кВли кабел тармоклари ёткизилди. Шунингдек, мавзенинг «Истикбол» нимстанцияси оркали электр энергияси билан таъминловчи кисмига 10 кВ 13,9 км кабель тармокларини ёткизиш ишлари тугатилди. Шу билан бир каторда 16 та 2ГКТП 630 кВА трансформаторлар урнатилди.

Курилаётган уйларнинг 9-участкаси буйича 30,0 км узунликдаги 10 кВ ли, 27,0 км узунликдаги 0,4 кВ ли кабел тармоклари ёткизилди. “Истикбол” нимстанцияси оркали электр энергияси билан таъминланувчи кисмига – 10 кВ 10,0 км кабель тармоклари ёткизилиб булинди хамда 14 та 2ГКТП 630 кВА трансформаторлар урнатилди. Мавзенинг 10 участкаси буйича хам режадаги ишлар боскичма-боскич жадаллик билан олиб борилмокда.

Шу билан бир каторда мавзедаги янги бунёд этилаётган 110/10 кВли «Истикбол» нимстанциянинг хам курилиш ишлари жорий йилда бошланган булиб, айни дамда Т1 трансформаторга кучланиш берилди. Ушбу «Истикбол» нимстанцияси мавзедаги барча янги 10 кВли трансформаторларга электр энергиясини таксимлайди. Бу эса уз навбатида мавзедаги янги уйларнинг барчасини электр энергияси билан таъминлайди.

Айни пайтда, «Узбекистон темир йуллари» АЖ буюртмаси ва «Боштранслойиха» АЖ лойихаси асосида «Куприк курилиш трести» УК томонидан барпо этилаётган Тошкент метрополитенининг Сергели метро йуналишида курилиш ишлари хам жадал олиб борилмокда. Лойиха доирасида узунлиги 6,94 километр булган метрополитен линияси ва 6 та бекат курилиши белгиланган.

Кайд этиш керакки, ушбу янги барпо этилган 110/10 кВли «Истикбол» нимстанцияси Тошкент ерусти метросини Сергели йуналишини хам электр энергияси билан таъминлайди.

Ушбу ишларни тез ва сифатли бажариш максадида, «Тошкент шахар электр тармоклари корхонаси» АЖнинг махсус бригада ва техникалари режа асосида фаолият юритмокда.

«Тошкент шахар электр тармоклари корхонаси» АЖ Матбуот хизмати

Check Also

wsd4xD3Anx78ZV1kkfa2p-WUrb4vZcNE

Зафаробод туман хокимлиги иш юритувчиси 8000 доллар билан ушланди

Холат юзасидан тупланган хужжатлар Жиззах вилоят ИИБ хузуридаги Тергов бошкармасига топширилди. 2020 йилнинг 19 август …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари