Главные новости
Главная / Жамият / Тошкент шахар божхона бошкарма бошлиги ишдан бушатилди
Место рекламы

Тошкент шахар божхона бошкарма бошлиги ишдан бушатилди

Ботир Ахмаджонович Дадаматов Давлат божхона кумитасининг Тошкент шахар буйича бошкармаси бошлиги лавозимидан озод этилди. Бу тугрисида давлат рахбарининг тегишли фармойиши имзоланган.

Фото: Norma.uz

Ботир Дадаматовнинг ишдан олиниши ва бунинг сабаблари хакида Давлат божхона кумитаси расмий хабар бермаган.

Давлат божхона кумитаси раиси Муроджон Азимов жорий йил 12 февраль куни Тошкент шахар божхона бошкармасида навбатдан ташкари йигилиш утказганди. Уша йигилишда Тошкент шахар божхона бошкармаси бошлигининг биринчи уринбосари, 2 нафар уринбосарлари, бошкарманинг 4 нафар булим бошликлари, 2 нафар божхона пости бошликлари, «Арк-булок» божхона пости бошлиги уринбосари эгаллаб турган лавозимидан озод килинганди.

Шунингдек, президент Шавкат Мирзиёев шу йил 31 январь куни булиб утган йигилишда божхона постларидан бирининг рахбари хибсга олингани ва унинг уйидан 400 минг доллар топилгани хакида гапирган эди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

Шайхонтохурдаги айрим манзилларда газ таъминоти учирилади

Шайхонтохур тумани “Ипакчи” кучасида газ сизиб чикиш холати аникланди. Бугун, 3 август куни, соат 15:20ларда …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари