Главные новости
Главная / Жамият / Тошкент шахар ИИББ химоя ордерини эркакларга хам беришни таклиф килди
Место рекламы

Тошкент шахар ИИББ химоя ордерини эркакларга хам беришни таклиф килди

Чилонзор, Юнусобод ва Яккасарой туманларида эркаклар уз хотини томонидан тазйикка учрагани холатлари кузатилган.

Фото: Тошкент шахар ИИББ

Тошкент шахар Ички ишлар бош бошкармаси бошлигининг ёшлар масалалари буйича уринбосари, полковник Махкам Вафоев фукароларни тазйик ва зуравонликдан химоя килиш учун химоя ордерини бериш билан боглик баъзи холатлар хусусида билдириб утди. Бу хакда Kun.uz мухбири хабар бермокда.

«Тошкент шахрида хозиргача 560 нафар фукарога химоя ордери берилган. Шундан турттаси эркакларга берилган. Чилонзор, Юнусобод, Яккасарой туманларида эркаклар уз хотини томонидан тазйикка учрагани холатлари кузатилган.

Аммо химоя ордерини бериш тартибининг эркакларга хам бериш хакидаги жойи йук. Шу сабабли ордерни эркакларга хам бериш тартибини ишлаб чикиш буйича таклиф бердик.

Шунингдек, химоя ордерининг тартибини бузган фукарога нисбатан кандай жавобгарлик курилиши хам Маъмурий жавобгарлик тугрисидаги кодексда курсатилмаган. Айнан ордер тартибини бузганлик учун чора киритилиши масаласини хам кутаряпмиз», – деди Махкам Вафоев Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари кумитаси хамда Халк депутатлари Тошкент шахар кенгашининг кушма мажлисида.

Фото: Олий Мажлис Сенати Ахборот хизмати

Маълумот учун, 2019 йил кузидан жорий этилган химоя ордери – тазйик ва зуравонликдан жабрланувчига давлат химоясини такдим этувчи хужжат булиб, у хотин-кизларга тазйик утказаётган ёки уларга нисбатан зуравонлик содир этган шахсга нисбатан таъсир чоралари кулланишига асос булади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

bR7jLcdC7-QqXs9U6iiEi4v4G_qS4qHo

Сеул мэри жонсиз холда топилди. У президентликка номзод сифатида курилаётганди

Жанубий Корея пойтахти мэри Пак Вон Сун гойиб булиб колгач, кун давомида уни кидирган полициячилар …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари