Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Тошкент метросидаги электр таъминоти муаммоси сабаблари маълум килинди
Место рекламы

Тошкент метросидаги электр таъминоти муаммоси сабаблари маълум килинди

Бугун, 27 ноябрь куни Тошкент метросининг «Узбекистон» йуналиши бекатларини электр билан таъминловчи пойтахт электр подстанцияларида кучланишнинг киска муддатга пасайиши кузатилди. «Худудий электр тармоклари» АЖ матбуот хизмати Тошкент метросидаги электр таъминоти муаммоси сабабларини маълум килди.

«Бугун, 27 ноябрь куни ижтимоий тармок хамда ахборот сайтларида электр энергияси билан боглик муаммо туфайли Тошкент метросининг «Узбекистон» йуналишидаги «Гафур Гулом», «Алишер Навоий» бекатларида ёритиш ускуналарида носозлик хамда эскалаторлар тухтаб колганлиги тугрисида маълумот таркалди.

Маълум булишича, бугун соат 10:42да Шайхонтохур туманида жойлашган 35 кВ «Шайхонтохур» подстанциядаги юкори кучланишли «Шайхонтохур 1» йуналишли кабель тармоги шикастланиши натижасида киска муддатли узилиш булган хамда шу захоти автоматик равишда захирадаги кабель тармогига уланган. Соат 10:43да электр энергияси тула кувват билан узатила бошланган.

Юзага келган нокулайликлар учун узр сураймиз», дейилади хабарда.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

qXl0VL2QunIWw3zOp0Leu10xAjQUkpPi

«Укитувчининг макоми тугрисида»ги конун укитувчиларга кандай имтиёзлар бериши айтилди

«Укитувчининг макоми тугрисида» конун лойихасида укитувчиларга коммунал ва солик туловлари, фарзандини мактаб ёки богчага жойлаштириш, …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари