Учрашув кун тартибида Узбекистон Республикаси «Йул харакати хавфсизлиги тугрисида»ги конунининг 6-моддаси асосида илк маротаба йул харакати хавфсизлигини таъминлашнинг худудий дастурини кабул килиш масаласи булди.

Йигилишда Тошкент шахар хокимияти юкоридаги конунни амалга оширишнинг куйидаги Дастурини таклиф килди.

Хусусан:

1. Ижтимоий объектлар (мактаблар, мактабгача таълим муассасалари, институтлар, поликлиникалар) ва одамлар оммавий равишда тупланадиган жойлар (парклар, савдо-кунгилочар марказлари, бозорлар, театрлар, стадионлар, концерт заллари, масжидлар, черковлар, туй тантаналари утказиш жойлари, бизнес марказлар, супермаркетлар) олдидаги ер усти утиш жойларида тезликни

— хар бир харакат томони учун 3 ва ундан куп полосалар булган холда 50 км/соатгача;

— хар бир харакат томони учун 1 ёки 2 ва ундан куп полосалар булган холда 30 км/соатгача пасайтириш;

2.Барча ижтимоий объектарда йул белгилари мавжудлиги ва уларнинг ГОСТ 23457-86га мувофиклигини инвентаризация килиш. Инвентаризация утказилганидан сунг «Йул харакатини бошкаришнинг техник воситаларини урганиш ва фойдаланиш департаменти» ДУК томонидан камчиликларнинг бартараф этилганлиги хакида керакли курсатмалар бериш;

2. Харакатланувчи томонларнинг хар бири учун 2 ва ундан ортик микдордаги полосалар мавжуд булган барча йул усти пиёдалар утиш жойларида сфетофорларининг мажбурий равишда мавжуд булиши;

3. Транспорт окимларини ажратувчи утиш кисмининг уртасида урнатилган тусикларни пиёдалар утиш жойлари, кайрилишлар олдида, шунингдек, кучалар кесишувида куришни чеклаши жихатидан урганиб чикиш. Муаммоли участкалардаги тусикларни олиб ташлаш ёки уларнинг баландлигини пасайтириш буйича аник таклифлар киритиш;

4. Барча ер усти ва ер ости пиёдалар утиш йулларини эскалатор, лифт ва пандуслар борлиги жихатидан инвентаризациядан утказиш. Бунда барча ер усти пиёдалар утиш йулларида эскалатор, пандуслар ва лифтларнинг бор булиши (имконияти чекланган кишилар учун), барча ер ости утиш йулларида имконияти чекланган кишилар учун пандусларнинг мавжуд булиши мажбурий талаб эканлигини хисобга олиш;

5. Барча пиёдалар утиш светофор объектларини колган вактни тескарисига хисобловчи таймерли светофор объектларига боскичма-боскич алмаштириш;

6. Барча тоннел, куприк, йул утказгич, эстакадалар олдида, шунингдек, айланма харакатланиш жойларида «Дастлабки йуналиш курсаткичларини» урнатиш;

7. ОАВ ва буш турган реклама конструкциялари оркали ЙХК таргиботини купайтириш;

8. Харакат тигиз булган чоррахалар ва уч ва ундан куп харакат полосаларига эга йулларни чеккадаги унг полосадан икки боскичда унгга тусикларсиз бурилишни кузда тутувчи белгилар ва йул разметкаси билан жихозлаш;

— 1-боскичда ер усти пиёдалар утиш жойлари мавжуд булмаган, харакат тигиз булган чоррахалар ва уч ва ундан куп харакат полосаларига эга булган барча йулларни жихозлаш;

— 2-боскичда харакат тигиз булган чоррахалар ва уч ва ундан куп харакат полосаларига эга булган колган барча йулларни жихозлаш.