Главная / Технологиялар / Тошкентдан Келесга автобуслар катнай бошлайди
Место рекламы

Тошкентдан Келесга автобуслар катнай бошлайди

«Тошшахартрансхизмат» компанияси душанба, 19 ноябрдан 120-ракамли «Чорсу—Келес шахарчаси» автобус йуналишини очишни режалаштирмокда. Бу хакда компания матбуот хизмати хабар берди, деб ёзади «Газета.uz».

Фото: «Газета.uz»
Фото: «Газета.uz»

Якинда бу йуналишдаги автобусларни синов тарикасида ишга тушириш унинг йуловчилар орасида талабгирлигини курсатди. Шу билан бир пайтда, автобус хайдовчилари Damas микровенларида ишловчи норасмий ташувчилар норозилигига дуч келган.

«Damas хайдовчилари автобуслар ишга туширилишидан норозилигини яширмаган, хатто уларнинг харакатланишига тускинлик килишга уринишлар булган», — дейди «Тошшахартрансхизмат»даги нашр манбаси. Муаммони хал этиш учун компания йул харакати хавфсизлиги хизмати ва Узбекистон автомобиль транспорт агентлигига мурожаат килган.

Тахминий бахолашларга кура, Тошкент—Келес йуналишида 200—300 нафар Damas хайдовчиси одам ташиш билан шугулланади. Мунтазам автобус йуналишининг ишга туширилиши уларнинг ишига таъсир курсатади.

«Тошшахартрансхизмат»нинг таъкидлашича, шахарча ахолиси анчадан буён автобус катновини очиш илтимоси билан мурожаат килиб келмокда. Ахолининг маълум бир кисми учун йул карточкалари ва харакатланишда имтиёз хукукидан фойдаланиш имконияти мухим хисобланади, бундай имтиёз хусусий маршруткалар томонидан такдим этилмайди.

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

3-24-368x600

Хитойда Chevrolet Tracker кроссовери йириклашди ва 1 литрлик турбомоторга эга булди

Chevrolet Tracker янги кроссоверининг расмий такдимоти жорий йилнинг март ойида Хитойда булиб утади. Марка хозирча …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари