Главная / Жамият / Тошкентда 22 мартдан автобус, метро ва «маршрутка»лар харакати тухтатилади
Место рекламы

Тошкентда 22 мартдан автобус, метро ва «маршрутка»лар харакати тухтатилади

21 март куни булиб утган Узбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва таркалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш буйича республика махсус комиссиясининг йигилишида 22 мартдан Тошкентдаги жамоат транспорти харакати вактинча тухтатилиши маълум килинди.

Мазкур йигилишнинг 8-сонли баёнида белгиланган топшириклар ижроси юзасидан Тошкент шахар хокимининг тегишли карори кабул килинди, дея хабар бермокда пойтахт хокимлиги матбуот хизмати.

Унга кура:

  • 22 мартдан эътиборан мулкчилик шаклидан катъи назар ташувчилар томонидан хизмат курсатилувчи йуналишлар буйича Тошкент шахри худудида барча жамоат транспорти (автобус, метро ва йуналишли такси) харакати вактинчалик тухтатилади;
  • йуловчилар гавжум йигиладиган масканлар, метро бекатларида Тошкент шахрида барча жамоат транспорти харакати вактинчалик тухтатилганлиги тугрисида маълумотлар берилади;
  • шахардаги шифохоналарнинг тиббий жамоасини ишга ва уйга ташиш учун, уларнинг ходимлари сонига кура, Тошкент шахар Согликни саклаш бош бошкармасининг буюртмалари асосида керакли микдорда махсус дезинфекция килинган алохида автобуслар ажратилади;
  • жамоат транспорти урнига вактинча Тошкент шахар Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази (СЭОМ) томонидан махсус дезинфекция килинган таксилар харакатланади;
  • хар куни йуналишга чиккан хар бир таксига СЭОМ томонидан дезинфекция килинганлиги хакида маълумотнома бериб борилади.

Мутасаддиларга Тошкент шахрида жамоат транспорти харакати вактинчалик тухтатилган вактда йуналишсиз таксиларда ташиш билан шугулланувчилар томонидан йул хакларини сунъий равишда оширилишига йул куймаслик чораларини куриш топширилди.

Тошкент шахрида 22 мартдан факат енгил автомобиллар, яъни дезинфекция килинган йуналишсиз таксиларда йуловчи ташилишига рухсат берилди. Айни вактда конуний тарзда мазкур фаолият билан шугулланувчи хужалик субъектлари узларига тегишли булган автомашиналарни шахардаги 8 та автобус саройида Тошкент шахар Санитария ва эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари томонидан хеч кандай туловсиз дезинфекциядан утказишлари мумкин.

«Йуловчи ташишга Тошкент шахар СЕОМ назоратидан утмасдан ва автомашинасини дезинфекциядан утказмасдан чиккан хайдовчиларга конунчиликка мувофик чоралар курилади. Шу билан бирга барча такси эгаларидан йул хакини ошириб юбормасдан, муътадил ушлаб туриш суралади», — дейилади Тошкент шахар хокими Жахонгир Ортикхужаевнинг мурожаатида.

Маълумот учун, Узбекистонда 21 март соат 23:59 холатига кура, коронавирусга чалиниш билан боглик 41 та холат аникланган. Мамлакатда 21 мартдан ошхона ва чойхоналар, барча кунгилочар муассасалар фаолияти тухтатилган, 23 мартдан сунг туйлар утказилиши такикланади. Расмийлар ахолидан зарурат булмаса кучага чикмасликни, карантин тартибига риоя этишни сурамокда.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

qWVdia6gGqazkoxG5oJBXInM9c-FVTYP

ОТБ: Пандемия ва энерготашувчилар нархининг пасайиши Узбекистон иктисодий усишини секинлаштиради

Осиё тараккиёт банкининг янги хисоботида айтилишича, коронавирус пандемияси хамда табиий газ ва мисга булган нархларнинг …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари