Главная / Жамият / Тошкентда киберфирибгарлар гурухи кулга олинди
Место рекламы

Тошкентда киберфирибгарлар гурухи кулга олинди

Пойтахтда хукукни мухофаза килиш органлари киберфирибгарлар гурухини кулга олди.

rmfhj_82kniuqqbjcu25-fnuzujxm1l8-1

«Узбекистон 24» телеканалининг мухбирларига кура, 17-19 ёшда булган шахслар банк карталаридан пулларни угирлашган.

«Улар банкоматлар ва компьютер клубларига бориб, у ердан 1-1,5 миллион сум пул олишган. Унинг акаси бор эди ва у пулларни уша акасига берарди», – деди гувохлардан бири.

Маълум булишича, куконлик ёш йигит Россиядан олиб келинган турли хил сим-карталар ва Webmoney иловаси оркали миллионлаб сум пулларни угирлаган. Бунда унга кушнилари ёрдам беришган. Купинча болаларни даволаш учун пул йигган одамларнинг пластик карталаридан пул умарилган.

Якинда кибержиноятчилар Тошкент шахар ИИББ ходимлари томонидан ушланди.

«Мен бир пайтлари Paynet тизими билан ишлаганман. Бир куни кушним келиб, Telegram’да одамлар хайрия учун пул йигадиган куплаб каналлар борлигини айтди. У фирибгарлар шу тарзда пул йигишини таъкидлади. Мен унга ишондим», – деди кулга олинган шахс.

Хусусан, кибержиноятчилар Чилонзор туманида яшовчи фукаронинг 24 миллион сум пулини угирлашган.

«Менга 65 минг сум утказиб беришди ва купрок пул утказишни режалаштиришгани учун гушакни куймаслигимни сурашди. Кейин мен хабарнома олдим ва улар мендан махсус кодни сурашди. Мен уларга барча ракамларни бердим. Икки дакикадан сунг барча пуллар банк картамдан йуколди», – деди жабрланувчилардан бири.

Кулга олинганларга нисбатан тегишли чоралар курилмокда, жиноий иш кузгатилди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

r-oMxvBYHBOMx99h-nqaCsp3jknFOUK0

Самаркандда «майизхур»лар кулга олинди

Самарканд вилоятининг Кушработ тумани Окмачит кишлогида яшовчи Н.Б. 7 октябрь куни уз бошкарувидаги “Labo” русумли …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари