Главные новости
Главная / Жамият / Тошкентда автобусларни юкумли касалликларга карши дезинфекция килиш бошланди
Место рекламы

Тошкентда автобусларни юкумли касалликларга карши дезинфекция килиш бошланди

Турли юкумли касалликлар вируслари кенг таркалишининг олдини олиш максадида Худудий санитария ва эпидемиология марказлари билан тузилган шартномага мувофик, «Тошшахартрансхизмат» АЖ тасарруфидаги автобус саройлари хамда уларга бириктирилган шохбекатларда дезинфекция ишлари бошланди.

Тошкент шахар хокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу санитария тадбири бир хафта давом этади. Бу муддатда автосаройлар ва улардаги транспорт воситалари хамда Тошкентдаги барча шохбекатларда дезинфекция ишлари бажарилади.

Эслатиб утамиз, 2019 йилнинг декабрида Хитойда таркала бошлаган хавфли юкумли вирус — коронавирус бугунги кунга келиб глобал микёсдаги фавкулодда холатга айланди. Сунгги маълумотларга кура, ушбу вирус курбонлари сони 600 нафарга якинлашди.

4-5 февраль кунлари Узбекистон Хитой ва Ухандаги фукароларини эвакуация килиш ишларини амалга оширди. Учта чартер рейсда (иккитаси Пекиндан ва биттаси Ухандан) жами 580 киши олиб келинди. Уларнинг айнан канчаси Ухандан олиб келингани аник эмас. Эвакуация килинганларнинг барчаси Тошкент шахри ва Тошкент вилояти худудида махсус тайёрланган санаторийларда икки хафта давомида карантин холатида сакланади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

BaHUcghPE4idUvBIz2JaPSo_0Yiwk8Xx

Америкалик кария дунёда коронавирусдан согайган энг кекса одам булди

АКШнинг Орегон штатида яшовчи 104 ёшли кария, Иккинчи жахон уруши иштирокчиси Билл Лапсчис коронавирус келтириб …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари