Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Тошкентда айрим автобусларнинг харакат йуналиши узгартирилди
Место рекламы

Тошкентда айрим автобусларнинг харакат йуналиши узгартирилди

 «Тошшахартрансхизмат» АЖ матбуот хизмати Тошкентда давом этаётган курилиш ишлар туфайли бир нечта автобусларнинг харакат ва йуналиш жадвалларига узгартиришлар киритилганини хабар килди.

Хабарга кура, «Тошшахартрансхизмат» ахоли талаб ва таклифларини инобатга олган холда уз тасарруфидаги йуналишларни мувофиклаштириб бормокда. Талаб юкори булган автобус йуналишлари харакати ва жадваллар сонига узгартиришлар киритилмокда.

Февраль ойидан бошлаб яна катор йуналишлар узгартирилади. Жумладан, 2-автобус саройига карашли 49-«ТТЗ–Дустлик метроси» йуналиши харакати тугри йуналишда Авиасозлар кучасининг «Авиясозлар саройи» бекатидан Авиасозлар, Корасув, Алимкент, Элбек кучалари оркали «Дустлик» метросигача этиб узгартирилди.

63-«Корасув 1-мавзе – Юнусобод 9-даха» йуналиши Олтинтепа кучасидан Хирмонтепа, Буюк ипак йули ва Мирзо Улулгбек кучалари оркали утадиган булди.

83-«Юнусобод 6-дахаси – Экскаватор заводи» йуналиши эндиликда Янги Юнусобод кучасидан Янги шахар, Чинобод, Амир Темур ва А.Дониш кучалари оркали утади.

199-«Экскаватор заводи – Жисмоний тарбия институти» йуналиши автобуслари уз харакатини «Жисмоний тарбия институти» бекатидан Кангли, Феруза, Навоий кучалари оркали «Ок ковок» махалласидан давом эттиради. Бу йуналиш эндиликда «Экскаватор заводи – Ок ковок махалласи» деб юритилади.

Шунингдек, 4-автобус саройига карашли 8-«Сергели 7-дахаси – Чилонзор 25-дахаси» йуналиши автобуслари хам эндиликда Шокирарик, Турсунзода, Мехригиё Паркент йули, ТХАЙ ва Турсунзода кучалари оркали Сергели 7-даха АШБга кадар харакатланади.

Бундан ташкари йуловчилар мурожаатларидан келиб чикиб, 2-автобус саройи тасарруфидаги 14, 24, 60, 63, 89, 96- хамда 4-автобус саройининг 8, 32, 38, 57, 80, 84, 122, 135-йуналишларнинг жадваллари сонига хам узгартиришлар киритилган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

fyzLo_uowL-HpBELr7OvZbZPiuV8t79r-1

Ташки ишлар вазирлиги “Внуково” ва “Шереметьево” аэропортларидаги вазият тугрисида маълумот берди

2020 йил 19 мартдан бошлаб Узбекистон Республикаси фукаролари Россия Федерацияси худудида  вактинчалик булиш муддатини узайтиришлари …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари