Главные новости
Главная / Жахон / Тошкентда «Япония ракамли университети» ташкил этилади
Место рекламы

Тошкентда «Япония ракамли университети» ташкил этилади

Тошкент шахрида “Япония ракамли университети” ташкил этилади.

Узбекистон Республикаси Олий ва урта махсус таълим вазирлиги, Узбекистон давлат жахон тиллари университети (УзДЖТУ) ва Япониянинг “Digital Knowledge” (Дижитал Ноулиж) акциядорлик жамиятининг Тошкент шахрида “Япония ракамли университети”ни ташкил этиш тугрисидаги таклифига розилик берилади.

Университетнинг хукук ва мажбуриятлари буйича юкори турувчи ташкилот Университетнинг “Васийлик кенгаши” булиб, Университетга кабул параметрлари Узбекистон Республикаси Олий ва урта махсус таълим вазирлиги билан келишилган холда Университет “Васийлик кенгаши” томонидан тасдикланиши белгилаб куйилади.

Куйидагилар Университет фаолиятининг асосий йуналишлари этиб белгиланади:

республика иктисодиёти ва саноат тармогини ривожлантириш буйича мухим вазифаларни хал этишга кодир булган юкори малакали кадрларни халкаро таълим стандартлари даражасида тайёрлаш;

мутахассислар хамда илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш, кайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини таълим ва илм-фаннинг узвийлиги хамда узлуксизлиги, шунингдек жахон таълим хамжамиятига интеграция килиш хисобига ривожлантириш;

кадрлар тайёрлаш, кайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш ва модернизация килишга йуналтирилган янги таълим дастурлари хамда укитишнинг масофавий шаклларини ишлаб чикиш ва жорий этиш;

педагогик ва ахборот-коммуникация технологиялари хамда укитишнинг замонавий услубларини такомиллаштириш;

таълим ва илм-фан сохаларида хорижий мамлакатларнинг, хусусан Япониянинг етакчи олий таълим муассасалари, илмий-тадкикот марказлари хамда бизнес хамжамиятлари билан узок муддатли алокаларни ривожлантириш ва мустахкамлаш.

Белгилаб куйилсинки:

Университет Япониянинг “Digital knowledge” (Дижитал Ноулиж) акциядорлик жамияти муассислигидаги алохида мулк ва мустакил балансга эга булган юридик шахс макомидаги устав фондида (устав капиталида) давлат улуши булмаган нодавлат олий таълим ташкилоти хисобланади;

Университет кадрларга булган эхтиёжни инобатга олган холда асосий бакалавриат таълим йуналишлари буйича мутахассисларни тайёрлаш ишларини амалга оширади;

Университетда укитиш тулов-контракт асосида Узбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари талабларини хисобга олган холда Университет ва УзДЖТУ томонидан ишлаб чикилган хамда тасдикланган укув режалари ва дастурлари буйича япон ва инглиз тилларида кундузги ва масофавий таълим шаклларида амалга оширилади;

талабаликка кабул килиш ва Университет битирувчиларининг аттестацияси Университет томонидан Узбекистон Республикаси Олий ва урта махсус таълим вазирлиги ва Узбекистон давлат жахон тиллари университети билан келишилган холда белгиланадиган талаблар, тартиб ва муддатларга мувофик амалга оширилади;

“Икки томонлама диплом” (double degree) дастурлари асосида укишларини муваффакиятли тамомлаган Университет битирувчиларига Узбекистон давлат жахон тиллари университети томонидан “Компьютер лингвистикаси” йуналишида давлат намунасидаги дипломи хамда Япония ва Узбекистон Республикасида тан олинадиган Япониянинг Отемае университети, Токио онлайн университети ва бошка университетларидан бирининг тегишли йуналишлари буйича белгиланган намунадаги дипломлари берилади;

Университет битирувчиларига Узбекистон Республикаси ва Япония конунчилигига риоя килган холда хорижий мамлакатларда иш уринлари таклиф этади;

Муассис укув жараёнига илгор педагогик хамда ахборот-коммуникация технологияларини, фан ва техниканинг энг янги ютукларини жорий этиш, Университет мутахассисларининг малакасини ошириш ва профессор-укитувчилари таркибини кайта тайёрлаш, кутубхона фондини замонавий укув, укув-методик хамда илмий-техник адабиётлар билан тулдиришга кумаклашиши хамда Университетнинг укув-услубий фаолиятини самарали ташкил этиши маълумот учун кабул килинади;

Университет фаолияти Узбекистон Республикаси ва Япониянинг амалдаги конунчилиги, икки давлат уртасида имзоланган халкаро шартномалар, шунингдек Муассис билан УзДЖТУ уртасида имзоланган шартнома асосида амалга оширилади;

Университет УзДЖТУнинг Тошкент шахри, Учтепа тумани, Г-9А мавзеси, Кичик халка Йули кучаси, 21-а- уй манзилидаги биносига ижара тулови асосида жойлаштирилади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

VxqRb0oTVKgVHUE_vHHwB0yRUiw4w9ur

Япониядаги аттракционларда ташриф буюрувчилардан кичкирмаслик суралмокда. Овоз чикармаганларга чегирма берилади

Парк мехмонлари аттракционларда кичкирмасликнинг иложи йуклигини айтиб шикоят килишган. Японияда коронавирус таркалишининг олдини олиш максадида …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари