Главная / Сиёсат / Тошкентда ШХТга аъзо давлатлар Олий судлари раисларининг йигилиши булиб утди

Тошкентда ШХТга аъзо давлатлар Олий судлари раисларининг йигилиши булиб утди

Тошкент шахрида 2017 йил 25 октябрь куни Узбекистон Республикаси раислигида Шанхай хамкорлик ташкилоти (ШХТ)га аъзо давлатлар Олий судлари раисларининг ун иккинчи йигилиши булиб утди, дея хабар бермокда УзА.

Фото: UzDaily

Йигилишда Козогистон Республикаси Олий суди раиси К.Мами, Киргизистон Республикаси Олий суди раиси А.Токбаева, Россия Федерацияси Олий суди раиси В.Лебедев, Тожикистон Республикаси Олий суди раиси Ш.Шохиён, Узбекистон Республикаси Олий суди раиси К.Комилов, Хитой Халк Республикаси Олий халк суди раиси уринбосари Д.Ванхуа, Покистон Ислом Республикаси Олий суди катта судьяси Г.Ахмад, Хиндистоннинг мамлакатимиздаги Фавкулодда ва мухтор элчиси В.Кумар, шунингдек, ШХТ Бош котиби уринбосари С.Имандосов ва ШХТ Минтакавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия кумитаси директори уринбосари А.Мукашев иштирок этди.

Тадбирда ШХТга аъзо давлатлар Олий судлари раисларининг конун устуворлиги, фукаролар хукуклари ва конуний манфаатларини таъминлаш хамда ушбу сохада тажриба алмашиш борасидаги хамкорлигини янада фаоллаштиришга каратилган катор долзарб масалалар куриб чикилди. Хусусан, инвестицияларни химоя килишнинг институционал механизмлари, бу сохадаги низоларни хал этишга каратилган конунчилик базасини янада такомиллаштириш масаласи атрофлича мухокама этилди.

Бундан ташкари, ШХТга аъзо давлатлар Олий судлари раисларининг жиноий ва фукаролик ишлари буйича хукукий ёрдам курсатиш самарадорлигини оширишга келишиб олгани жиноятчиликка карши курашни янада кучайтиришда мухим урин тутади.

Мажлисда ёшларни террористик ва экстремистик гурухларга жалб этиш уринишларига карши курашиш амалиёти тугрисидаги масала хам мухокама килинди.

Томонлар ШХТга аъзо давлатлар Олий судлари уртасидаги хамкорликни ривожлантириш ишонч, дустлик ва якин кушничилик, узаро англашув, ШХТ Хартияси, ШХТга аъзо давлатларнинг узок истикболга мулжалланган яхши кушничилиги, дустлиги ва хамкорлиги тугрисидаги шартнома хамда Шанхай хамкорлик ташкилотини 2025 йилгача ривожлантириш Стратегиясига мувофик минтакада тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш тамойиллари асосида амалга оширилаётганини таъкидлади.

ШХТга аъзо давлатлар Олий судлари уртасидаги амалий хамкорлик фукаролар хукук ва эркинликларини химоя килиш сохасидаги биргаликдаги фаолиятни янада такомиллаштириш, адолат, конунийлик ва хукук тартиботини мустахкамлашга хизмат килиб, суд-хукук ислохотларини чукурлаштириш учун мухим омил булаётгани кайд этилди.

Йигилиш якунлари буйича ШХТга аъзо давлатлар суд хокимияти олий органлари хамкорлиги истикболлари тугрисида Кушма баёнот имзоланди.

Йигилиш доирасида Узбекистон Республикаси Олий суди раиси К.Комилов Россия Федерацияси Олий суди раиси В.Лебедев билан учрашув утказди.

Check Also

p7u7Beasvd7DQoPn5HnvWtUq2c_nGKgl

Хасад – куплаб гунохлар манбаи. Рахимберди домла Рахмонов билан сухбат

Инсоният ер юзида истикомат килишни бошлагач содир этилган илк гунох хасаддан булди. Кобил укаси Хобилни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари