Главная / Жамият / Тошкент, Зангиота ва Чиноз туманларидаги ер майдонлари буйича хукумат карори кабул килинади
Место рекламы

Тошкент, Зангиота ва Чиноз туманларидаги ер майдонлари буйича хукумат карори кабул килинади

Норматив-хукукий хужжатлар лойихалари мухокамаси порталида Вазирлар Махкамасининг “Тошкент вилоятининг Тошкент, Зангиота ва Чиноз туманларида буш турган ер майдонларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тугрисида”ги карори лойихаси эълон килинди.

Хужжат билан Тошкент вилояти Тошкент ва Зангиота туманларида кишлок хужалигида фойдаланилмайдиган, буш турган ер майдонларида саноатни ривожлантириш буйича инвестиция лойихаларининг манзилли руйхати тасдикланади.

Тошкент вилояти хокимлиги, Узбекистон Республикаси Иктисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташки савдо вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат кумитасининг куйидаги таклифларига розилик берилиши мумкин:

Тошкент вилояти Тошкент туманидаги кишлок хужалиги ерларини саноат максадларига мулжалланган ерлар тоифасига утказиш;

Тошкент вилояти Тошкент туманида буш турган, фойдаланилмаётган ер майдонларида кичик саноат зоналарини ташкил килиш;

kbipfclqsrmy3qikxlmj1u9ciukd__a

Тошкент вилояти Тошкент Зангиота ва Чиноз тумани хокимлиги захирасидаги ер участкалари хамда манзилли дастурни амалга ошириш учун ажратиладиган ер участкалари истисно тарикасида аукционсиз, туман хокимлари хокимларининг карори билан, ер участкаларини электрон аукцион оркали сотиш учун белгиланган бошлангич киймат микдорини икки йил давомида хар чоракда мутаносиб равишда булиб туланиши шарти асосида лойиха ташаббускорларига бириктириб бериш;
тушган маблаглар “Обод кишлок” ва “Обод махалла” дастурларини молиялаштириш учун тулик йуналтириш.

Тошкент вилояти хокимлиги:

давлат ва хужалик бошкаруви органлари, тижорат банклари ва лойиха ташаббускорлари билан биргаликда манзилли руйхатга киритилган инвестиция лойихаларининг амалга оширилиши буйича лойиха хужжатларини ишлаб чикиш ва экспертизадан утказиш, курилиш-монтаж ишларини бажариш, замонавий технологик асбоб-ускуналар билан бутлаш ва лойихаларни фойдаланишга топширишнинг аник муддатлари курсатилган тармок жадвалларини ишлаб чикиб тасдиклайди;

тегишли давлат ва хужалик бошкаруви органлари ва лойиха ташаббускорлари билан биргаликда манзилли руйхатга киритилган инвестиция лойихаларининг уз вактида ва сифатли амалга оширилишини, мулжалланган ишлаб чикариш хажмларига эришилишини, маблагларни самарали ва тулик узлаштирилишини хамда янги иш уринлари ташкил этилишини таъминлайди;

инвестиция лойихаларини амалга оширишда муаммоли масалаларни куриб чикиб, уларни хал этиш юзасидан тезкор ва зарур амалий чора-тадбирларни амалга оширган холда, лойихалар бажарилиши юзасидан тизимли мониторинг олиб боради.

Тошкент вилояти хокимлигига Узбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташки савдо вазирлиги хамда хизмат курсатувчи тижорат банклари билан келишган холда лойихаларнинг киймати ва иш уринлари сонини саклаб колиш шарти билан манзилли руйхатга заруратга кура узгартиришлар киритиш хукуки берилади.

Узбекистон Республикаси Марказий банкига ушбу карорда курсатилган максадда, тижорат банкларига манзилли руйхатга киритилган лойихалар буйича кредит шартномаларининг уз вактида расмийлаштирилиши ва молиялаштириш бошланишини таъминлаш тавсия этилади.

Бунда, белгилаб куйилишича, Узбекистон Республикаси Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлиги хузуридаги Бандликка кумаклашиш давлат жамгармаси маблаглари хисобидан тижорат банклари оркали Тошкент вилояти Тошкент, Зангиота ва Чиноз туманларида янги иш уринлари ташкил этишни назарда тутувчи лойихаларни амалга ошириш учун ажратиладиган кредитлар энг кам иш хакининг 2500 бараваригача булган микдорда 3 йиллик муддатга, 6 ойлик имтиёзли давр билан, Узбекистон Республикаси Марказий банки кайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизи микдоридаги фоиз ставкаси, шу жумладан, тижорат банкининг ажратиладиган кредит ставкасининг 50 фоизи микдоридаги маржа билан такдим этилади.

Уй-жой коммунал хизмат курсатиш вазирлиги, “Узбекэнерго” АЖ, “Узтрансгаз” АЖ ва Тошкент вилоят хокимлигига кичик саноат зонасида жойлаштирилган тадбиркорлик субъектларини уларнинг ишлаб чикариш эхтиёжларига мувофик белгиланган тартибда электр энергияси, табиий газ ва бошка турдаги коммунал хизматлар билан узлуксиз таъминлаш чорасини куради.

Тошкент вилояти хокимлиги хар чорак якунида манзилли руйхатга киритилган инвестиция лойихаларининг уз вактида ва сифатли бажарилиши буйича лойиха ташаббускорлари фаолиятининг натижадорлигини вилоят ва туман фаоллари йигилишларида мухокама килсин хамда амалга оширилган ишлар тугрисида Вазирлар Махкамасига ахборот киритиб боришни таъминлайди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

cxuVTcJH5XbXV9kQhCA4F1EpP1Xo4KvP

Фукароларнинг узини узи бошкариш органларининг 46та вазифа ва функциялари кискартирилди

Фукароларнинг узини узи бошкариш органларига юклатилган 46 турдаги вазифа ва функциялар кискартирилди Фото: mahallakengashi.uz Президент …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари