Главная / Жамият / Тошкент-Самарканд ва Тошкент-Андижон пулли йуллари буйича маълумот берилди

Тошкент-Самарканд ва Тошкент-Андижон пулли йуллари буйича маълумот берилди

Бугун, 30 июль куни Ахборот ва Оммавий коммуникациялар агентлигида Молия вазирлиги хузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги томонидан 2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режаларга багишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Берилган маълумотларга кура, 2019 йил I ярим йиллиги мобайнида Узбекистон Республикаси «Давлат-хусусий шериклик тугрисида»ги конуни кабул килинди. ДХШ сохасига хукукий оид норматив-хукукий хужжатларни тасдиклаш тугрисидаги Вазирлар Махкамаси карори лойихаси тайёрланди ва Адлия вазирлигига киритилди.

hxmcp74spl6kskj5fmb7d1_rhdlre8qw

ДХШ лойихаларини амалга оширадиган меъёрий-хукукий хужжатлар руйхати (президентнинг 24та фармони, 65та карори ва Вазирлар Махкамасининг 43та карори инвентаризация килинди). Натижада, президентнинг 3 фармонига, 5та карорига ва Вазирлар Махкамасининг 8та карорига узгартиришлар киритиш таклиф килинди.

2019 йилда амалга оширилиши режалаштирилган 15та лойиха тасдикланган. Бу электр энергиясини ишлаб чикариш, транспорт сохаси (аэропорт, йуллар ва х.к.), ижтимоий соха (согликни саклаш, таълим ва мактабгача таълим, спорт), телекоммуникация, коммунал хужалик (сув таъминоти, канализация, иссиклик, каттик чикиндилар), кишлок ва сув хужалиги, туризм сохалари хисобланади. Хозирги кунда Агентлик томонидан мутассади вазирлик ва идоралар билан биргаликда киймати 10 млрд АКШ доллардан куп булган 17та давлат-хусусий шериклик лойихалари буйича тугридан-тугри хорижий инвестицияларни жалб килиш ишлари олиб борилмокда.

Хусусан, куёш, шамол энергетикаси, Буггаз курилмаларини урнатиш, Тошкент халкаро аэропорти ва вилоятлардаги аэропортларни ДХШ асосида модернизация килиш, Тошкент-Андижон, Тошкент-Самарканд автомобиль йулини куриш лойихасини амалга ошириш, Самарканд, Бухоро, Наманган ва Карши шахарларида сув таъминоти хамда канализация тизимларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида бошкарувга бериш, Согликни саклаш вазирлиги билан хамкорликда стерилизация марказларини куриш, ижтимоий дорихоналар, реабилитация марказлари, онкология марказлари ва марказий лабораторияларни барпо этиш буйича лойихаларни амалга ошириш шулар жумласидандир.

Мухбирнинг «Тошкент-Андижон, Тошкент-Самарканд автомобиль йулини куриш лойихасини амалга ошириш буйича анчадан буён хабарлар берилади. Бугунги кунда лойихага киришишнинг аник муддатлари ва инвесторлар хакида маълумотлар борми?» деган саволига агентлик директори Голиб Холжигитов жавоб берди.

«Тошкент-Андижон йуналишида пулли йул куриш лойихаси Жахон банки гранти асосида урганиляпти. Айни пайтда бирламчи изланишлар кетмокда, йил якунига бориб якуний хулоса хукуматга такдим этилади.

Тошкент-Самарканд автомобиль йулини куриш лойихаси эса Европа тикланиш ва тараккиёт банки томонидан молиялаштирилмокда. Бу лойиха хам жорий йил охиригача такдим этилади. Бир нарсани таъкидлашим керак – пулли йуллар курилган такдирда хам бепул йуллар колади ва уларни саклаб туриш, таъмирлаш ишлари сусайтирилмайди.

Пулли йуллар эса худудлараро иктисодни ривожлантиришга хизмат килиш оркали давлатга фойда келтирса, йуловчилар ва хайдовчиларга вактни, ёкилгини тежаш имкониятини беради. Бу йулларда тулов тизими хакида гапиришга хали эрта», дея унинг сузларини келтирмокда Kun.uz мухбири.

Check Also

thumbnail-tw-20201105142056-6058

Шахар хаётига карши соглом хаётнинг 3 та асосий омили

Биз хаммамиз биламиз ва курамиз: шахар хаёти одамларга салбий таъсир курсатади, у ёки бу касалликларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари