Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Томсиз ва токсиз колган Олот: кучли шамол окибатлари кандай бартараф этилмокда?
Место рекламы

Томсиз ва токсиз колган Олот: кучли шамол окибатлари кандай бартараф этилмокда?

27 апрель куни Туркманистон худудидан кириб келган кучли шамол Бухоро ва Навоий вилоятларига каттик зарба берди. Табиий офат уйларнинг томини учирибгина колмасдан, электр ва газ таъминоти линияларини хам узиб ташлаган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Бухоро вилоятининг Туркманистон билан чегарадош Олот, Коракул ва Ромитан туманларида айникса талафот катта булган. Шунингдек, Когон ва Шофиркон туманларида хам зарар курганлар бор.

Олот тумани сари бор эканмиз, Коракул туманидан утувчи йул устидаёк кучли шамол окибатларини куриш мумкин эди — аксарият уйларнинг томи учиб кетган.

Олотда эса буткул бошкача манзара устидан чикдик. Бу ерда томи зарар етмаган уй колмаганди хисоб.

Биз Олотга борган 4 май куни каттик ёмгир бошланиб колди. Айрим уйларнинг томида ишлаётган усталар хам ишни вактинчалик йигиштиришга мажбур булишди.

Ёмгир кучайгандан кучая бошлади. Шамолдан азият курган махаллаларда булдик. Томи кайта ёпилишга улгурилмаган уйлардан чакка ута бошлаган эди.

Яна бир коттежда истикомат килаётган ёш оила давлат томонидан ёрдам сифатида тахта ва профнастил ажратилгани, бирок усталар масаласида муаммо булиб турганини айтди. То устига вактинча ташланган клеёнка хам уларни чакка утишидан саклаб кололмади.

Бундай табиий офатни хеч ким кутмагани рост. Унинг окибатлари жуда аянчли. Айникса, Олот туманида. Шунинг учун офат окибатларини бартараф этиш буйича вилоят штаби шу туман марказидаги спорт мажмуасида жойлашган.

Мажмуа стадионида (президент Ш.Мирзиёев шу ерда махаллий ахоли вакиллари билан учрашган эди) шифер, ойна, тахта каби курилиш материаллари ахолига руйхат буйича пайдар-пай таркатилмокда.

Дастлаб шу ерда ахоли вакиллари билан гаплашиб турган Бухоро вилоят хокими уринбосари — махалла ва оилани куллаб-кувватлаш бошкармаси бошлиги Йулдош Жумаевга килинаётган ишлар буйича мурожаат килдик.

Вилоят хокими уринбосари Олот туманида 15 мингдан ортик оиланинг 1 миллион квадрат метрдан ортик том ёпма кисми тикланиши кераклиги айтиб утди. Шунингдек, талафот куламига кура, уч хил даража шакллантирилгани, Олот тумани ва Коракул туманининг бир кисми энг катта талафот кургани сабабли биринчи навбатда шу худудларга ёрдам берилаётганини маълум килди. Айни пайтда табиий офат окибатларидан тозалаш ишлари якунлангани, бунда махаллий ахолининг узи, вилоятдаги кунгилли ташкилотлар, ёшлардан иборат кунгиллилар катта ёрдам бергани айтиб утилди.

Олот тумани хокими Наргиза Неъматова билан туманда амалга оширилаётган ишлар хакида гаплашдик.

Хоким ахолининг кайияти яхши экани, одамлар давлатнинг кулловини хис килиб туришганини айтиб, хозирча факат Олот шахрида электр линиялари тиклангани, бошка жойларга электр энергияси хануз узатилмагани хам тиклаш ишлари бироз секин боришига сабаб булаётганини айтиб утди. Чунки дурадгорлар ишлатадиган станок ва асбоблар электр токида ишлайди.

Хозир Олотда том ёпадиган усталар етишмаётгани хам бор гап. Бу масалада вилоят хокими уринбосари Й.Жумаев ишларни тезлаштириш учун 7та тумандан усталар жалб килинаётгани, ахолига усталар учун сарфланаётган пуллар хам хисоб-китоб билан коплаб берилишини айтди.

Вилоятда табиий офатдан жабр курган катта-кичик саноат корхоналари хам бор. Масалан, Коракул туманида ишга туширилганига 2 кун булган, темир-бетон буюмлари тайёрлайдиган «AMIRZODA TRADE» МЧЖга карашли корхона деворлари ва томи кучли шамолга дош бермасдан йикилган. Тадбиркор Жасур Турдиевнинг 680 тонна цементи яроксиз холатга келиш хавфи остида колган.

У банкдан олган кредитларини музлатиш, имкони булса моддий ёрдам берилишини сурамокда.

Ёш тадбиркор бу борада туман хокими Шерали Саломовга мурожаат килганида хоким тадбиркорга хеч кандай ёрдам берилмаслигини маълум килган. Бунга сабаб тадбиркор бошка бир масалаларда (хали бу масалани хам алохида урганамиз ва ёритамиз — тахр.) туман хокими устидан юкори инстанцияларга шикоят килган экан.

4 май куни Олотда ишлар бирмунча тухтаб колган эди. 5 май куни Куёш чараклаб чикиб, ишлар яна жадаллаштирилди. Яъни, тез кунларда фалокат окибатлари тулик бартараф этилади.

Kun.uz тахририятига Бухоро вилоятининг Когон, Шофиркон каби худудларидан келаётган мурожаатларда одамлар ушбу туманларда хам шамолдан зарар курган хонадонлар борлиги, бирок махаллий хокимлар хеч кандай ёрдам ажратилмагани боис, махалла раисларига одамларни тинчлантириб туриш вазифаси юклатилганини баён этишган.

Шунингдек, шу Олот туманида жабр курган ахоли уртасида таксимланаётган курилиш материалларининг саноги ва хисобини юритишга махалла оксоколлари масъул килиб белгилангани, айрим махаллаларда махалла раислари таниш-билишчиликка йул куйишаётганини билдиришган.

Бундай мурожаатлар Олот сафаридан кайтганимиздан кейин тахририятга келиб тушди. Улар буйича мутасаддиларнинг фикрини билишга улгурмадик. Уйлаймизки, ушбу маколадан сунг Бухоро вилоятидаги мутасаддилар Олот ва Коракул туманларининг ахолиси билан чегараланиб колмасдан, колган туманлардаги жабрдийдаларга хам эътибор каратиб, вазиятни назоратга олишади ва хеч кимни норози килишмайди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

5d3vLoHyWi4_7RCD0VaYDLOIaVI_jA4p

Швейцариядаги иш берувчиларга масофадан ишлаётган ходимларнинг ижара хакини тулаш мажбурияти юкланди

Фото: Pexels Швейцариядаги иш берувчи корхоналарга масофадан туриб ишлаётган ходимларининг тураржойи ижара хакининг бир кисмини …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари