Главная / Сиёсат / Токаев касамёд килди ва Козогистон президенти лавозимига киришди

Токаев касамёд килди ва Козогистон президенти лавозимига киришди

Козогистондаги президентлик сайловларида галаба козонган Косим-Жумарт Токаев инаугурация маросимида касамёд кабул килиб, давлат рахбари лавозимига киришди.

У маросимда кулини Конституцияга куйган холда давлат тили – козок тилида касамёд килди.

«Козогистон халкига садокат билан хизмат килишга, Козогистон конституцияси ва конунларига катъий риоя килишга, фукароларнинг хукуклари ва эркинликларини кафолатлашга, Козогистон республикаси президенти сифатида зиммамга юклатилган вазифаларни виждонан бажаришга тантанали равишда касамёд киламан», — деган Токаев.

9 июнь куни Козогистонда хисоб буйича олтинчи марта президентлик сайловлари утказилди. Марказий сайлов комиссияси  сайловда «Нур Отан» партиясидан номзод сифатида катнашган Косим-Жумарт Токаев 70,96 фоиз овоз билан галаба козонганини эълон килди.

Энди у кейинги 5 йил давомида Козогистонни бошкаради.

Check Also

p7u7Beasvd7DQoPn5HnvWtUq2c_nGKgl

Хасад – куплаб гунохлар манбаи. Рахимберди домла Рахмонов билан сухбат

Инсоният ер юзида истикомат килишни бошлагач содир этилган илк гунох хасаддан булди. Кобил укаси Хобилни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари