Россия, Беларусь, Тожикистон ва яна 34 мамлакат БМТнинг Инсон хукуклари буйича кенгашида Шинжон-Уйгур мухтор туманидаги пенитенциар муассасаларда уйгурларни «кайта тарбиялаш» буйича Хитойнинг сиёсатини куллаб-кувватлади. Бу хакда «Коммерсантъ» нашри Россия делегациясидаги манбага таянган холда хабар бермокда.
Таъкидланишича, 22 давлат (Европа иттифокига аъзо мамлакатлар, Япония, Австралия, Канада, Янги Зеландия) очик хатда Пекиннинг хатти-харакатларини коралаб чикди. Шундан сунг, юкоридаги 40га якин мамлакат БМТ Инсон хукуклари буйича кенгаши сессиясида Хитойнинг баёнотини куллаб-кувватлаган.
Хитой вакили Чэнь Сюйнинг маълум килишича, «Хитойнинг Шинжон-Уйгур мухтор туманида инсон хукуклари сохасидаги ютуклари карийб 40га якин делегация томонидан эътироф этилган». Унинг сузларига кура, сунгги уч йил ичида минтакада терактлар юз бермагани давлат тугри йулдан кетаётганини курсатади.
Эслатиб утамиз, 2017 йилдан бери гарбдаги инсон хукуклари химояси буйича ташкилотлар, сиёсатчилар ва журналистлар Шинжон-Уйгур мухтон туманида «кайта тарбиялаш лагерлари» мавжудлиги, уларда, турли маълумотларга кура, 1 миллиондан 3 миллионгача киши – уйгурлар, козоклар, киргизлар ва бошка мусулмонлар суд хамда терговсиз куч билан ушлаб турилгани хакида айтиб келади.
Хитойнинг кредитлари ва инвестицияларига куз тиккан Козогистон хамда Киргизистон Пекин баёнотини имзоламади, дея таъкидлайди «Ъ».