Главная / Маданият / Тожикистонда фильмлар намойишдан аввал курикдан утказилиб, очик сахналар киркиб ташланади

Тожикистонда фильмлар намойишдан аввал курикдан утказилиб, очик сахналар киркиб ташланади

Тожикистонда давлат телеканалларида намойишдан аввал барча фильмлар диккат билан курикдан утказилади ва очик сахнали кадрлар киркиб ташланади. Бу хакда УзА хабар бермокда.

filmlar_k_rikdan_tkazilib_ochi_sa_na_li_kadrlar_ir_ib_tashla-640x228Фото: УзА

Тожикистон телевидение ва радиоэшиттиришлар кумитаси раисининг уринбосари Махмадшариф Бобозоданинг айтишича, давлат телеканаллари оркали намойиш этиладиган фильмлардаги очик сахналарнинг такикланиши ёт маданиятни таргиб килишнинг олдини олиш ва миллий кадриятларни хурмат килишга каратилган.

Бир йил аввал «Тожикфильм» киностудияси махаллий ва хориж фильмлардаги очик сахналар мамлакат худудларидаги экранларда намойиш килиниши ва махаллий телеканалларда курсатилишидан аввал киркиб ташланишини таклиф килган эди.

Киностудиядаги манбанинг айтишича, хукумат томонидан кабул килинган «Тожикфильм»нинг янги низомига кинокартиналарда ахлокни мухофаза килиш тугрисида махсус банд киритилган. Унга кура, эндиликда «Тожикфильм» киностудияси нафакат кинокартиналар яратади, балки мамлакатда ва хорижда ишлаб чикарилган фильмлардаги очик сахналарни киркиб ташлаш билан хам шугулланади.

«Уятли сахналарнинг намойиш этилиши бизнинг маданиятимизга мос келмайди. Тасаввур килинг, оила даврасида фильм томоша килаяпсиз, кутилмаганда ишкий сахналар пайдо булиб колади. Киз ота олдида хижолат булади, ота эса киз олдида нокулай ахволга тушиб колади», дейди Махмадшариф Бобозода.

 

Check Also

wsd4xD3Anx78ZV1kkfa2p-WUrb4vZcNE

Зафаробод туман хокимлиги иш юритувчиси 8000 доллар билан ушланди

Холат юзасидан тупланган хужжатлар Жиззах вилоят ИИБ хузуридаги Тергов бошкармасига топширилди. 2020 йилнинг 19 август …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари