Главные новости
Главная / Маданият / Тилло ва кумушнинг закоти
Место рекламы

Тилло ва кумушнинг закоти

tilloТиллонинг нисоби йигирма мискол, кумушники икки юз дирхам. Дирхамларнинг хар унтаси етти мискол. Ишланган булсин, ёмби булсин, ундан биридан туртдан бирини бериш фарздир. Нисобга зиёда булган хар бешдан биридан хисоби ила чикарилади. Тиллонинг аралашган нарсадан голиблиги эътиборга олинади. Агар аралаштирилган нарса голиб булса, киймати аникланади ва закоти чикарилади.

Анас розияллоху анхудан ривоят килинади: «Абу Бакр уни Бахрайнга юборганда Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам мусулмонларга фарз килган садака хакида ёзиб берган мактубда: «Танга пулда ундан бирнинг туртдан бири. Агар бир юз туксон тангадан бошка булмаса, унда хеч нарса йук. Магар эгаси хохласа, (узи билади)», дейилган эди.

Бухорий, Абу Довуд ва Насаий ривоят килган. Бешовлари килган ривоятда: «Танга пулнинг беш увкиясидан озида садака йук», дейилган.
Арабчада кумуш танга пулни «варак», «рикка», деб аталади. Ушбу хадисда уша кумуш танга пул хакида суз кетмокда.
Кумуш танга пулдан фарз буладиган закот микдори ундан бирнинг туртдан бири, бугунги кун истилохи билан айтилганда, икки ярим фоизи экан. Демак, кимнинг кумуш тангалари нисобга етса, икки ярим фоизини закот килиб чикариши керак булади.
Бир юз туксон танга кумуш пулга закот фарз булмайди. Факат эгаси уз ихтиёри билан закот бермокчи булса, узи билади.
Кумуш танга пулнинг нисоби беш увкия. Бир увкия – кирк дирхамга тенг. Уни бешга купайтирсак, икки юз дирхам булади. Икки юз дирхам кумуш пул нисобга етган булади.

Али розияллоху анхудан ривоят килинади: «Узун хадисни айтиб келиб охирида: «Качон сенинг икки юз дирхаминг булса ва унга бир йил айланса. Бас ундан беш дирхам. Сенинг йигирма диноринг булгунча сенга хеч нарса фарз булмайди. Качон сенинг йигирма диноринг булса, унга бир йил айланса, бас ундан ярим динор. Зиёда булган нарсадан ушанинг хисоби буйича», деди».
Абу Довуд ривоят килган. Бухорий «сахих», деган.
Тилло пулнинг йигирма динордан озида закот фарз булмайди.
Тилло пулнинг нисоби йигирма динор.
Тилло пул хам нисобга етгандан кейин бир йил утсагина, закот фарз булади. Бир йилдан оз микдорда нисобдан кам булиб колса, закот фарз булмайди.
Йигирма динор тилло пулдан ярим динор закот берилади.
Нисобдан ортик пулдан нисбатига караб, икки ярим фоизи закотга чикарилаверади.
Яна уша кишидан ривоят килинади: «Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам: «От ва кулни афв килдим. Танга пулнинг садакасини беринглар. Хар кирк дирхамдан бир дирхам. Бир юз туксон (дирхам)да хеч нарса йук. Качон икки юзга етса, ундан беш дирхам», дедилар». Абу Довуд, Термизий ва Ахмад ривоят килишган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

fFvwRMSo3_5V1MG7Vx8cYmYelJvyPHOh

Ички саёхатлар ва оммавий тадбирлар вактинчалик тухтатилади

Мамлакатда коронавирус таркалиши билан боглик вазият баркарор холатга келгунга кадар ички туризмни ривожлантиришга доир тадбирларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари