Главные новости
Главная / Сиёсат / Тикланиш учун 5 йилгача вакт: Хусусий бизнеснинг коронавирус туфайли пессимизми бахоланди
Место рекламы

Тикланиш учун 5 йилгача вакт: Хусусий бизнеснинг коронавирус туфайли пессимизми бахоланди

Бутун дунё буйлаб бизнес рахбарлари глобал иктисодиёт истикболларини анча пессимистик рухда бахолашмокда, бирок улар уз сохаси ёки компанияси пандемия окибатларидан куп жабр курмайди, деб умид килишмокда. The Economist тадкикотида суралганларнинг ярми инкироз окибатларини бартараф этишга бир йилдан купрок вакт сарфланади, деган фикрни билдиришган.

Фото: EPA/Vostock-photo

Коронавирус пандемияси ва чеклов чоралари шароитида хусусий бизнес оптимизм танкислигига дуч келди, деб ёзади The Economist журналининг тахлилий булинмаси. Нашр бутун дунёдаги компанияларнинг топ менежерлари кайфиятини хар ойда кузатиб бориш учун Global Business Barometer («Халкаро бизнес барометри») лойихасини йулга куйди.

Economist Intelligence Unit булинмаси 26 мартдан 6 апрелгача 118та давлатдан 2758 нафар топ менежерлар уртасида суров утказди. Тахлилчилар уларга иктисодиёт масаласида прогнозлар килишни, шунингдек пандемия окибатлари билан кай тарика курашмокчи эканликларини гапириб беришни сурашди. Якин ойлар учун истикбол хакида суралганлар -50 («жуда ёмон» булади)дан +50 («анча яхши» булади)гача бахолашган.

Якин уч ойнинг «энг ахамиятли тахдидлари» руйхатида топ менежерларнинг 72 фоизи «COVID-19 пендемиясининг янада ёйилиши»ни танлашган. Рахбарларни хавотирга солаётган муаммолар руйхатининг пастида протекционизмдан ташвишланиш (13 фоиз), иктидорлар ва малакали кадрлар етишмаслиги (13 фоиз), шунингдек, кибертахдидлар ва фирибгарликлар жойлашган. Коронавирусгача хусусий секторнинг бу муаммолардан хавотирлари усиб бораётган эди.

Бундан ташкари, тахлилчилар топ менежерлардан бутун жахондаги, уз минтакаси ва давлатидаги, шунингдек, муайян сохаси ва компаниясидаги ишбилармонлик мухити хакида уз фикрларини баён этишни сурашган. «Барометр» маълумотларининг курсатишича, бахоланаётган майдон торайгани сари рахбарларнинг пессимизми хам сусайган, лекин аввалги оптимизмга айланмаган. Келгуси уч ой учун жахон иктисодиёти борасидаги кутилмалар –39,2га тенг. «Уз минтакангиз иктисодиёти» учун –36,7, «мамлакатингиз иктисодиёти» учун –36,4. Махаллий прогнозлар буйича пессимизм янада сустлашган. Сохалар даражасида курсаткич –22га, компаниялар дарадасида –17,8га тенг.

Тахлилчиларга кура, бундай натижаларнинг учта турли талкини булиши мумкин:

  • Куплаб суралганлар чиндан хам узларининг сохаси ёки компанияси коронавирус иктисодиётда келтириб чикарган чайкалишлардан кучли изоляция килинганига ишонишади;
  • Топ менежерлар бутун иктисодиётдан кура уз компанияси ва сохаси такдирига каттарок таъсир утказа олишини сезишади ва бу улардаги пессимистлик даражасини туширади;
  • Рахбарлар пандемия окибатида «узига хос киска фурсатли когнитив диссонанс» хис килишлари мумкин. Шунинг учун улар бир-бирига зид нуктайи назарни куллаб-кувватлашади: жахон ва минтакавий иктисодиётларда вазият камида кейинги уч ой ичида ёмонлашади, лекин уларнинг уз сохаси ва компаниялари бундан камрок жабр куради.

Япония пессимизми ва Хитой оптимизми

Мамлакатлар даражасида энг катта пессимистликни Япония, Испания ва Буюк Британия топ менежлари намойиш этган. Япон рахбарлари бошка мамлакатлардаги топ менежерлардан фаркли уларок жахон иктисодиёти ахволи борасида «бир овоздан пессимистлик»ка якин келишган (–45,2). Японияда бирорта респондент жахон иктисодиёти якин уч ой ичида «анча яхши» ёки хеч булмаганда «нисбатан яхши» вазиятга тушишини таъкидламаган.

АКШ, Швейцария ва Хитой топ менежерлари бироз камрок даражада пессимистлик намойиш этишган. ХХРда натижалар галати: гарчи бу ерда рахбарлар жахон иктисодиётида огир вазият (–43) кутишаётган булишса-да, минтакавий иктисодиёт (–19) ва айникса мамлакат иктисодиёти (–5) борасида нисбатан оптимистлик курсатишган.

Сохалар буйича суров

Тадкикотчилар 21 соха вакиллари билан сухбатлашишган. Уларга юкорида курсатилган саволлардан ташкари, уз бизнесини турт асосий параметр: даромадлар усиши, фойдага чикиш, бозордаги улуш ва операцион эгилувчанлик буйича бахолашни хам сурашган.

Даромадларнинг усиши ва фойдага чикиш борасида ритейл хамда интернет савдодан ташкари барча сохалар пессимизм намойиш килишган. Бу икки соха топ менежерлари камида коронавирус авж олишидан аввалги курсаткичларни кутишмокда. Фойдага чикиш борасида оптимистик прогнозга молиявий хизматлар сохаси (–1,2) ва ишлаб чикариш (–1,6) хам якин келган, холбуки, айнан мана шу икки саноат жиддий чеклов омилларига тукнаш келишган. Бу борада энг катта пессимистлик кунгилочар соха ва медиа (–10,9), шунингдек, согликни саклаш (–9) томонидан билдирилган.

Топ менежерлар пандемия туфайли келиб чиккан муаммоларга карши курашиш учун иккита асосий стратегик кадам тайёрлашмокда:

  • Бозорнинг каттарок улушини эгаллаш. Ретейл ва онлайн сайдо (+6,7), ишлаб чикариш (+6,1), технологиялар ва IT (+5,1), шунингдек, курилиш ва кучмас мулк (+5) бу борада айникса оптимистик кайфият намойиш этмокда;
  • Операцион эгилувчанликни яхшилаш. Пандемия окибатларига карши курашишда бу стратегиянинг мухимлигини барча соха вакиллари кайд этишган. Улар оптипистик кайфиятда (уртача +2,1) ва якин уч ойда бу йуналишда янада кучлирок булишларига ишонишади. Эгилувчанлик масофадан туриб ишлашни таъминлаш, узгариб турувчи жадваллар ва бошка чораларни назарда тутади.

Бу качон тугайди?

Хар кандай бошка инкироз билан булгани каби, топ менежерлар вирус устидан галаба козонилгач, иктисодиёт тезда оёкка туришидан умид килишмокда, деб курсатмокда тахлилчилар. Рахбарларнинг 40 фоизи бизнесининг кайта оёкка туриши «бир йилдан камрок вакт» олиши хакида таъкидлаган. Бирок, 46 фоизи бир йилдан икки йилгача вакт керак булади, деб хисоблашмокда, 10 фоизи эса уч йилдан беш йилгача муддат талаб этилади, деган фикрда.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

photo_2020-06-13_09-17-00

«Кластер мулкини Карши туманида колдириш масаласи мухокама килинди». Хоким бошчилигидаги депутатлар тадбиркор мулкини тортиб олишни хам максад килганмиди?

Sulton Тех Group иши буйича чикарилган суд карорини мухокама килган Халк депутатлари Карши туман кенгаши тадбиркор Нурбек …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари