Главная / Сиёсат / Тиграй киргини: Эфиопияда янги уруш олови. У ерда нималар булмокда?
Место рекламы

Тиграй киргини: Эфиопияда янги уруш олови. У ерда нималар булмокда?

Эфиопияда хукумат ва айирмачиларнинг «Тиграй озодлик халк фронти» кучлари уртасида зиддият авж олмокда. Тиграй провинциясини назорат килувчи жангарилар кушни провинциядаги икки аэропортга ракеталар билан хужум килишган ва бундай хужумлар давом эттирилиши тугрисида огохлантиришган. Шунингдек, Эфиопия худудидан кушни давлат Эритрея пойтахти Асмэрега хам ракеталар йулланган. Карама-каршилик окибатида сунгги бир неча кун ичида бир неча юз киши халок булган.

Tiksa Negeri/Reuters

Эфиопия хукумати ва тиграйлар ташкилоти уртасидаги кескинлик сунгги ой ичида кучайиб бориб, куролли тукнашувларга айланиб кетди. Amnesty International инсон хукукларини химоя килиш ташкилоти маълумотларига кура, 9 ноябрь куни Май-Кадера кишлогида жангарилар хужуми окибатида юзлаб кишилар улдирилган.

«Тиграй озодлик халк фронти» ушбу киргинга алокадорлигини инкор этаётган булсада, Эфиопия бош вазири Абий Ахмад ушбу ташкилот рахбариятини оммавий котиллик уюштиришда айбламокда.

Аввалрок хукумат расмийлари «Тиграй озодлик халк фронти»ни федерал харбийларнинг лагерига хужум уюштиришда айблаб, айирмачиларга карши кенг куламли харбий амалиёт бошлаш тугрисида буйрук берганди. Шундан сунг икки томон уртасида хаво зарбалари оркали тукнашувлар бошланиб кетганди.

Тиграй – Эфиопиянинг шимолий провинцияси булиб, Эритрея ва Судан билан чегарадош булган бу худуд ахолиси узларини тиграйлар деб аташади. Мамлакат маркази ва жанубида яшовчи ахоли эса амхар халкига мансуб хисобланади.

Аэропортларга йулланган ракета зарбалари хакида нималар маълум?

Эфиопия хукумати маълумотига кура, ракеталар жума куни кечкурун Амхара худудидаги Бахр-Дор ва Гондэр шахарларига карата учирилган. Ракеталардан бири Гондэр аэропортига тушган ва унинг бир кисмини вайрон килган.

Уша вактда учирилган иккинчи ракета Бахр-Дор аэропорти атрофига тушган. Курбонлар хакида маълумот берилмаган. Икки аэропортдан хам йуловчи самолётлар ва харбий самолётлар парвози учун фойдаланилган.

Амхарадаги кунгиллилар федерал харбийлар томонида туриб жанг килади / AFP

Уз навбатида, «Тиграй озодлик халк фронти» ракета зарбалари бош вазир Абийга буйсунувчи хукумат харбийлари томонидан берилган хаво зарбаларига жавоб эканини маълум килган. «Тиграй халкига хужумлар тухтамас экан, бизнинг хужумларимиз хам кучайиб боради», деган ташкилот вакили Гетачу Реда фейсбукдаги сахифасида.

Кейинрок Тиграй телеканалида чикиш килган Реда янги зарбалар берилиши эхтимолидан огохлантирди. Унинг сузларига кура, кейинги нишон Эритрея пойтахти Асмэра булиши мумкин, бу эса ушбу низо икки кушни давлат микёсига кучиши мумкинлигини англатади.

Шанба куни кечкурун Асмэрага Эфиопия худудидан туриб зарба берилгани маълум булди. Дипломатик манбасига асосланиб хабар таркатган Reuters агентлиги маълумотига кура, шахарга камида уч ракета учиб келган, улардан иккиси аэропорт худудига тушган. Тиграйдаги айирмачи кучлар Эритрея Эфиопия хукуматига харбий ёрдам курсатиб келади деб хисоблайди, аммо эритреяликлар хукумати буни инкор этади.

Тахлил: Эритреяга зарба берилиши нимага олиб келиши мумкин
BBC’нинг ушбу минтакадаги мухбири Уилл Росс «Тиграй озодлик халк фронти» Эритрея пойтахтига ракета зарбалари йулланишидан кейин вазият янада жиддийлашгани ва буни энди тухтатиб булмаслиги хакида фикр билдирган. Бунинг окибатида минтакадаги баркарорлик издан чикиши мумкин.

Мухбирнинг фикрича, вазият янада кескинлашувига Эфиопия бош вазири 1993 йилдан буён Эритреяга рахбарлик килиб келаётган Исайяс Афеверки билан иттифок тузгани сабаб булади. Энди икки сиёсатчининг умумий душмани бор: «Тиграй озодлик халк фронти»дан булган сиёсатчилар – улар куп йиллардан буён Эфиопия сиёсий хаётида мухим урин тутиб келишарди. Шу жумладан, 1998-2000 йилларда Эритрея билан чегара туфайли булиб утган урушда ун минглаб кишилар (айрим бахоларга кура икки томондан жами 300 минг курбон) халок булган вактда хам.

Харбий харакатлар бошлангач тинч ахоли орасида минглаб кишилар кушни Суданга кочиб утди / AFP

Хозирча томонлар халкаро хамжамиятнинг тинчлик чакирикларини инкор этиб келишмокда, минглаб кочкинлар кушни Судан худудига утган.

Эфиопия бош вазири Тиграйдаги айирмачилар бир неча кун ичида тор-мор этилишини маълум килганди, аммо у ракибнинг кучларига тугри бахо бера олмаган булиши мумкин. Тиграйдаги харбий кучлар хам харбий харакатлар олиб боришда тажрибага эга ва улар махаллий тогли худудни аъло даражада яхши билишади.

Шу билан биргаликда, кенг куламли минтакавий низо Эфиопиянинг тинч ахолиси ва бутун Африка шохи минтакаси учун огир окибатларга эга булиши мумкин.

Ким ким билан уришмокда?
2019 йилда бош вазир Абий Ахмад Али кушни Эритрея билан куп йиллик можаро хал килингани учун тинчлик буйича Нобел мукофотини олганди. Аммо энди у туфайли янги уруш авж олмокда.

2019 йилда Абий Ахмад Али тинчлик буйича Нобел мукофотига сазовор булганди / GETTY IMAGES

Айни вактда 44 ёшда булган Абий асли дастурчи булиб, 2018 йилда модернизация хакидаги шиорлари билан хокимиятга келганди.

Марксча-ленинча социалистик гоялар асосига курилган «Тиграй озодлик халк фронти» партияси узок вакт давомида хукуматдаги коалиция таркибида булган ва умуммиллий даражада таъсирга эга булган, аммо Абий Ахмад даврида ташкилот ва марказий хукумат уртасидаги алокаларга дарз кетди.

Тиграй етакчилари бош вазирни нотугри сиёсат юритишда ва тиграйликларни хукуматдан четлатишга уринишда айблайди, бош вазир эса уларни коррупцияда ва ислохотларни саботаж килишда. Ахмаднинг сузларига кура, Тиграй конун таъкибидан кочкинлар учун бошпанага айланган.

9 сентябрь куни Тиграй хукумати марказий хукуматга буйсунишдан бош тортди ва худудий парламент учун сайловлар утказишга карор килди, марказий хукумат эса коронавирус пандемияси туфайли сайловларни бекор килди.

3 ноябрь куни Абий Ахмад махаллий айирмачилар минтакага жойлаштирилган харбий лагерга хужум уюштиргани хакида маълум килди. Шу куни Эфиопия парламенти «Тиграй озодлик халк фронти»ни террорчи ташкилот деб эълон килди, прокуратура эса ташкилотнинг 64 нафар асосий етакчиларини, шу жумладан, ташкилот рахбари Дебрецион Геберемайклни хибсга олишга ордер берди.

4 ноябрь куни ташки дунё учун номаълум худуд булган Эфиопия шимоли бутун дунё диккат марказидаги худудга айланди. Бу ерда харбий харакатлар бошланди, хукумат харбийлари авиациядан фойдаланмокда. Пойтахтдагилар хужумлар муваффакиятли булгани хакида айтишган.

Худуддаги вазият

Тинч ахоли вакиллари уз ерларини куриклашга тайёрланмокда/GETTY IMAGES

Тиграйда телефон алокаси ва интернет ишламагани туфайли Тиграйдаги вазият туфайли аник ва текширилган маълумот олишнинг имкони йук. Аммо BBC’нинг Аддис-Абебадаги мухбири хабар беришича, зиддият кун сайин кескинлашиб, вазият ёмонлашмокда. Кариндошлари Тиграйда яшовчи журналист Хана Зерационнинг айтишича, минтакада ун, газ ва хаммасидан хам ёмони сув такчиллиги юзага келган – эндиликда ичимлик суви улчаб таркатилмокда.

500 мингга якин киши истикомат киладиган Мекеле шахрида сув кувури бир хафтада бир марта ишлайди. Одамлар аввалига сувни буюртма килишаётганди, энди мобил алока учириб куйилгани туфайли бунинг имкони йук.

Пайшанба куни электр токи хам учиб колди, хабарларга кура, махаллий гидростанция портлатиб юборилган.

«Мен оилам учун жуда ташвишдаман, айникса 11 ёшли укам учун. У касал ва хозирда унга дори топиш жуда мушкул ишга айланган. Аввал биз видеоалока оркали богланиб турардик, аммо энди бу хам йук», деган Хана.

Бешафкат киргин

Харбий харакатлар 9 кун мукаддам, мамлакат хукумати Тиграйдаги харбий базага хужум уюштирилганини маълум килгач бошланганди

Мавжуд маълумотларга кура, киргин 9 ноябрь куни кечкурун булиб утган. Бундан бир кун олдин хукумат харбийлари Лугди номли худудда айирмачиларни какшаткич маглубиятга учратганди.

«Тиграй озодлик халк фронти» бу вахшийликка алокадорлигини рад этмокда. Дебрецион Геберемайкл «Франс пресс» агентлигига берган интервьюсида бу хакда хеч нарса билмаслигини айтиб, хукуматни Мекеле вилояти маркази ва Адиграт шахрида авиазарбалар бериш оркали тинч ахоли вакиллари улимига сабабчи булишда айблаган.

Дебрецион Геберемайкл/REUTERS/Tiksa Negeri

Аммо Amnesty International ташкилоти гувохларга асосланган холда, оммавий киргин айирмачи кучлар томонидан амалга оширилганини маълум килмокда.

«Amnesty International Тиграй вилоятининг жануби-шаркида жойлашган Май-Кадра шахрида 9 ноябрга утар кечаси унлаб, балки юзлаб инсонлар суйиб ёки чопиб ташлангани тугрисидаги маълумотларни бугун тасдиклай олади», дейилади хабарда.

Ташкилот мархумларнинг жасадларига оид суратлар ва видеоларни экспертизадан утказган Crisis Evidence Lab лабораторияси маълумотларига таянмокда. Тасдикланишича, суратлар якинда Май-Кадра шахрида олинган. Лаборатория сурат ва видеоларнинг геопозициясини сунъий йулдошлар ёрдамида аниклаган.

Жасадлар шахар марказидаги Эфиопия тижорат банки биноси якинида ва кушни Хумера шахри йуллари четидан топилган. Уларнинг бир кисми автоматдан ук узиш оркали улдирилган, яна бир кисми тигли куроллар билан чопиб ташланган. Катл олдидан уларнинг кул ва оёклари богланган булган.

Мавжуд маълумотларга кура, курбонлар орасида Эфиопия армиясининг асир олинган харбийлари хам, Тиграйдаги кишлок хужалиги далаларида ишлаш учун Эфиопиянинг бошка кисмларидан келган тинч ахоли вакиллари хам бор.

Май-Кадрада халок булганларнинг аник сони хозирча маълум эмас. Бирок махаллий ОАВ маълумотларига кура, 500 га якин одам киргин курбонига айланган.

Бош вазир ракиб томонни «юракни ларзага солувчи шафкатсизлик»да айблади. «Бундай ёвузлик – бу олчок хунта учун оддий хол», дея ёзган у фейсбукдаги сахифасида.

БМТнинг инсон хукуклари буйича олий комиссари Мишель Бачелет объектив текширув утказишга чакирган, ундан хам яхшиси – ут очишни тухтатишни сураган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

H4d4nAPhm-lHkWojVONpJgU7PhJNy1fw

Курилиш сохасида фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар сони очикланди

Давлат статистика кумитаси маълумотларига кура, жорий йилнинг январ-октябр ойларида Узбекистонда курилиш сохасида фаолият юритаётган корхона …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари