Главная / Иктисодиёт / Тез орада яна нефть отилиши мумкин. Мингбулокликлар суюнишни хам, куюнишни хам билмаяпти
Место рекламы

Тез орада яна нефть отилиши мумкин. Мингбулокликлар суюнишни хам, куюнишни хам билмаяпти

Наманган вилоятининг Мингбулок туманида 25 йилдан бери кумиб куйилган нефть конида июль ойида кайта бошланган бургулаш ишлари 3500 метрдан пастрокка етгани хабар килинди. Казиш нефть катламига якинлашган сайин¸ конга якин худудлар ахолиси унинг вулкондек портлаб¸ яна катта ëнгинга сабаб булишидан хавотир олмокда; айни пайтда¸ хитойлик мутахассислар¸ уйма-уй юриб¸ бундай хавфнинг йуклигини билдирган.

d9987fe2-2353-4992-a521-e0580aa6024a_w250_r1_s

“Ахли жамоа дуода”

Наманганда катта микдорда нефть кони топилган, 6000 метр пастликда экан, хозирча 3500 метр кoвланиб булинди. Бугун масжидларда дуолар килинди, тез орада янгилик кутиб коламиз”¸ деб хабар таркатди жума куни Telegram тармогидаги наманганликлар гурухи.

6 ноябрь куни Озодлик сухбатлашган мингбулокликлар¸ бир неча ойдан бери хитойликлар етакчилигидаги мутахассислар Мингбулок конини бургулашаëтгани ва шу кунларда халк огзида “пахта тезрок тугасину¸ кондан нефтни эсон-омон олиш бошлансин” деган гаплар юрганини айтишди.

Янги кон бизнинг махалламиздан 600-700 метр нарида. У ëкка бизни утказишмайди¸ мелисалар турибди. Хитойликлар¸ Бухоро¸ Каршидан келган узимизнинг мутахассислар ишлаяпти. Нефть чикса¸ ишкилиб яна ëнгин бошланмасмикин¸ деган хавотир бор. Лекин хитойликлар таржимони билан уйма-уй юриб: “Куркманглар¸ хаммаси яхши булади. Бу сафар ëнгин чикмайди”¸ деб айтишди. Кечаги жума ваъзида хам имомимиз дуо килди¸ эсон-омон нефтларни казиб олишсин¸ деб. Биз хам шу дуодамиз”¸ дейди бургулаш ишлари бораëтган худудга туташ Чордана махалласида яшовчилардан бири.

“Узбекнефтгаз” АЖ расмий сайтида ëзилишича¸ Мингбулок конидан нефть узлаштиришга каратилган дастур доирасида 255,3 млн.АКШ доллари микдорида чет эл инвестициясини жалб этиш, замонавий технологиялардан фойдаланган холда нефть захирасини купайтириш, шунингдек, Мингбулок конида 4 та янги кудукни бургулаш ва аввал бургуланган 4 та кудукни капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириб, нефть казиб чикариш кузда тутилган.

Жорий йилнинг 5 июль куни расман старт берилган бу лойиха “Андижоннефть” АЖ ва Хитойнинг CNPC компанияси уртасида тузилган “Мингбулокнефть” кушма корхонаси томонидан амалга оширилмокда.

Мингбулокдаги бургулаш ишларини Хитойнинг XIBU Drilling Engineering Company Limited ширкати амалга оширмокда. 6000 метр чукурликда жойлашгани тахмин этилаëтган янги кон узлаштирила бошланса¸ ундан йилига 200 минг тонна нефть казиб олиш кутилмокда.

Расмий хабарда лойиха доирасида 136 та янги иш урни яратилгани айтилади¸ аммо Озодлик сухбатлашган мингбулокликлар махаллий ахолидан бу ерга ишга кирганлар борлигидан хозирча бехабарликларини билдирдилар.

Узбекистонни хайратга солган нефть вулкони ва ëнгин

Наманганнинг Мингбулок туманида улкан нефть кони чиккани хабари 1992 йил эрта бахорида пайдо булган ва бу янгилик эндигина мустакил булиб¸ иктисодий муаммолар гирдобига тортила бошлаган Узбекистон учун “яратгандан келган эхсон” сифатида талкин этилган эди.

Бу коннинг очилиши муносабати билан килинган расмий баëнотларда¸ Мингбулок нефти Узбекистоннинг нефть мустакиллигини таъминлаши айтилган эди.

“Узбекнефтгаз” корхонаси собик рахбарларидан бири Анвар Хусаинов¸ 1992 йили Мингбулокдан нефть чикишини ноëб ходиса деб бахолайди.

Мутахассисга кура¸ СССР пайтида геологик тадкикотлар учун казиш бошланган кудукдан¸ 1992 йил март ойида кутилмаганда карийб 8000 метр чукурликдан нефть вулкондек отилиб чика бошлаган:

– Ушанда экологик фожиа олдини олиш учун махсус хукумат комиссияси тузилиб¸ мен унга муовин этиб тайинланган эдим. Битта кудукдан бир кунда 25 минг тоннагача нефть отилиб чиккан эди уша кунлари. Бу нихоятда катта оким¸ узига хос рекорддир. Бу нефтнинг Норин дарëсига окмаслиги олдини олганмиз – минглаб одам жалб этилиб¸ челакларда нефтни йигиштириб¸ машиналарда Фаргона нефтни кайта ишлаш заводига ташиганмиз. Лекин ëнгиннинг олдини олишга муваффак булинмади¸ деб эслайди 1992 йилги фавкулодда ходисани Хусаинов.

Озодлик гаплашган мингбулокликлар¸ уша кунлари нефть вулконидан отилган корамойнинг уз томларигача босганини эслаб¸ куп утмай бошланган дахшатли ëнгиннинг карийб уч ой давом этганини айтади.

Анвар Хусаинов¸ бу ëнгинни учиришнинг нихоятда кийин булганини таъкидлайди:

– Ушанда Италиядан¸ Япония¸ Саудия ва Россиядан мутахассислар келишди¸ ëнгинни кандай учиришни маслахат килишди. Бошка чора топилмаганидан кейин¸ гидровзрив (гидропортлаш) килишди. Ер катламини портлатиб¸ вулконнинг устига тушириб¸ ëнгинни хам¸ нефть чикишини хам тухтатишди¸дейди 90-йиллар бошидаги фавкулодда ходиса тепасида турганлардан бири Анвар Хусаинов.

“Нефть яна вулкон булиб отилиши мумкин”

“Узбекнефтгаз” бошкаруви раисининг собик уринбосари Анвар Хусаинов¸ айни кунларда бургуланаëтган Мингбулок конини хакикий нефть кони дейишга хозирча асос йуклигини айтади ва хитойлик мутахассислар олиб бораëтган хозирги бургулашнинг хам асосан геологоразведка максадида эканини тахмин килади:

– Йилига 200 минг тонна нефть чикиши кутилмокда¸ дегани бу бургулаш илмий максадда килинаяпти¸ дейишга асос беради. Кон учун бу жуда кам микдор. Хитойликлар Фаргона тог тизимлари тагида¸ 6000-7000 метр чукурликда катта нефть булиши мумкин¸ деган илмий фаразни текшириб куришмокда¸ назаримда. Бургулаш битта-иккита конда бораëтган булса¸ бундай холда ернинг чукур катламларида сикилган нефть яна тусатдан вулкондек отила бошлаши мумкин. Лекин утмишдагидан фаркли¸ хозирги лойиха пудратчилари бундай эхтимолга технологик томондан тайëр деб уйлайман¸ дейди Анвар Хусаинов Озодлик билан сухбатда.

6 ноябрь куни Озодлик сухбатлашган кон якинида яшовчи айрим мингбулокликлар¸ очилиши кутилаëтган янги коннинг уз худудлари¸ колаверса¸ бутун Узбекистон учун хайрли булиши хакида дуо килаëтганларини айтишди.

“Йулларимиз бир ахволда¸ шагал тукиш давлат дастурига киритилипти эмиш. Касалхона-мактабларимиз бир ахволда. Зора¸ ëнимиздан катта кон чикиб¸ хамма ëгимиз яхши буп кетса. Узбекистонда хам бензин арзонлаб¸ свет-газлар учмайдиган булиб колса”¸ дейди чорданаликлардан бири Озодлик билан сухбатда.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

yK5lmudgV6RvQMI_klU9x8GJQbRYqfPB

Ташки иктисодий фаолиятнинг нохалол иштирокчилари руйхатини юритиш тартиби тасдикланади

Вазирлар Махкамасининг “Ташки иктисодий фаолиятнинг нохалол иштирокчилари руйхатини юритиш тартиби тугрисидаги низомни тасдиклаш хакида”ги карори …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари