Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Ташки ишлар вазирлиги “Внуково” ва “Шереметьево” аэропортларидаги вазият тугрисида маълумот берди
Место рекламы

Ташки ишлар вазирлиги “Внуково” ва “Шереметьево” аэропортларидаги вазият тугрисида маълумот берди

2020 йил 19 мартдан бошлаб Узбекистон Республикаси фукаролари Россия Федерацияси худудида  вактинчалик булиш муддатини узайтиришлари мумкин.

Фото: avia.tutu.ru

Узбекистон Ташки ишлар вазирлиги “Внуково” ва “Шереметьево” аэропортларидаги вазият тугрисида маълумот берди.

“Узбекистоннинг Москва шахридаги элчихонаси берган маълумотга кура, айни пайтда Москва шахрининг “Внуково” ва “Шереметьево” халкаро аеропортларида икки мамлакат уртасида хаво, автомобиль ва темир йул алокаси тухтатилгани туфайли мамлакатимизга парвоз кила олмаган хамюртларимиз мавжуд.

Элчихона томонидан “Внуково” аэропорти рахбарияти билан утказилган музокалар натижасида юртдошларимизнинг вактинча колиши учун “Б” терминали ажратилди. Бу ерда зарур шароитлар яратилган булиб, жумладан, тиббиёт пункти, хаммом ва хожатхоналар мавжуд, иссик овкат берилиши йулга куйилган, мебеллар (кресло, диванлар, стол ва стуллар) урнатилган. Катор тушунтиришларга карамай, фукароларимиз махсус белгиланган худудга боришдан бош тортиб, хали хамон “Внуково” аэропортининг руйхатдан утиш жойида колмокдалар”, дейилади унда.

Юртдошларимиздан  мавжуд вазиятдан келиб чиккан холда иложи борича тезрок “Б” терминалга утишлари суралмокда.

Кайд этилишича, элчихона “Шереметьево” аэропортидаги вазиятни хам назорат остига олган хамда хозирда Россия хукумати билан бошка давлатлардан Москвага транзит орали учиб келган фукароларимизни олиб чикиш буйича музокаралар олиб бормокда. Узбек диаспораси вакиллари ва хомийлар билан биргаликда ватандошларимизни иссик овкат билан таъминлаш масаласи хам хал этилмокда.

“Яна бир бор Россия худудидаги ватандошларимизни хотиржамликка чорлаб, имкон кадар, эхтиёт чораларига катъий риоя килган холда доимий/вактинчалик яшаш жойини тарк этмасликларини сураймиз.

Аввал хабар килинганидек, 2020 йил 19 мартдан бошлаб Узбекистон Республикаси фукаролари Россия Федерацияси худудида  вактинчалик булиш муддатини узайтиришлари мумкин. Бунинг учун улар узлари булган жойга энг якин Ички ишлар вазирлиги худудий булимига тегишли ариза билан мурожаат килишлари лозим”, дейилади ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

Хасана Карзи – бу чиройли карз нима?

Карзи хасана – чиройли карз нима? Фото: Shutterstock Инсоният жамияти борки, унда одамлар узаро мулокотда …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари