Главная / Иктисодиёт / Ташки иктисодий фаолиятнинг нохалол иштирокчилари руйхатини юритиш тартиби тасдикланади
Место рекламы

Ташки иктисодий фаолиятнинг нохалол иштирокчилари руйхатини юритиш тартиби тасдикланади

Вазирлар Махкамасининг “Ташки иктисодий фаолиятнинг нохалол иштирокчилари руйхатини юритиш тартиби тугрисидаги низомни тасдиклаш хакида”ги карори лойихаси мухокама учун эълон килинди.

Хужжат билан ташки иктисодий фаолиятнинг нохалол иштирокчилари руйхатини юритиш тартиби тугрисидаги низом тасдикланиши мумкин.

Узбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Лойиха бошкаруви миллий агентлиги Узбекистон Республикаси Давлат солик кумитаси, Давлат божхона кумитаси ва Марказий банки билан хамкорликда Ташки савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимини (ТСОЯЭАТ) такомиллаштириш хамда фойдаланиш ва назорат тадбирларининг самарадорлигини ошириш максадида реал вакт режимида маълумот ва тахлилий хисоботларни шакллантириш имкониятини яратади.

yk5lmudgv6rvqmi_klu9x8gjqbryqfpb

Куйидагилар ТСОЯЭАТга тегишли ахборотларни тугри ва хакконий киритилишига, уларни уз вактида янгилаб борилишига хамда шаклланган маълумотларнинг тугрилиги учун масъул этиб белгиланади:

ташки савдо шартномаларининг тулов (иш, хизмат)лар билан боглик кисмига – Узбекистон Республикаси Марказий банки;

товарлар харакати билан боглик кисмига – Давлат божхона кумитаси.

ТСОЯЭАТда шаклланган нотугри маълумотлар асосида тадбиркорлик субъектлари конуний манфаатларига зарар етказилганда, жумладан муддати утган дебитор карздорлик учун жавобгарликка тортилган холатларида етказилган зарар конун хужжатларида белгиланган тартибда тегишлилиги буйича тадбиркорлик субъектлари фойдасига Узбекистон Республикаси Марказий банки ва Давлат божхона кумитаси хисобидан копланади.

Узбекистон Республикаси Давлат солик кумитаси, Давлат божхона кумитаси ва Марказий банки уртасида реал вакт режимида Ташки савдо шартномалари буйича муддати утган дебитор ва кредитор карздорликлар тугрисидаги хамда солик карзи буйича ТСОЯЭАТ оркали маълумотлар алмашиш иловадаги схема асосида амалга оширилади.

Ташки савдо шартномалари буйича дебитор карздорлик муддатлари валютани тартибга солиш борасидаги Узбекистон Республикаси Президенти фармонлари, карорлари, Вазирлар Махкамасининг карорлари ва бошка норматив хужжатлар билан белгиланади.

Ташки савдо шартномалари буйича кредитор карздорликлар муддатлари Узбекистон Республикаси Фукаролик кодекси талабларига биноан белгиланади ва даъво муддати утган карз муддати утган кредитор карз сифатида эътироф этилади.

Узбекистон Республикаси Давлат солик кумитаси ва унинг куйи тузилмалари томонидан ташки савдо шартномалари буйича муддати утган дебитор ва кредитор карздорликлар ТСОЯЭАТ маълумотлари асосида хар бир шартномалар кесимида тахлил килинади.

Тахлил натижасига кура муддати утган дебитор карздорликка йул куйилганлиги аникланган холларда, ушбу маълумотлар давлат солик хизмати органларининг “Тахлика-тахлил” дастурий махсулига киритилади.

Муддати утган дебитор карздорликка йул куйилганлиги учун экспорт-импорт килувчи хужалик юритувчи субъектларга нисбатан суд оркали жарима куллаш ва уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан конунда белгиланган тартибда чоралар курилиши таъминланади.

Даъво муддати утган кредитор карздорликка йул куйилганлиги учун хужалик юритувчи субъектлар томонидан даъво килиш муддати утган санадан кейинги солик даврида мажбурий тартибда даромадга олиниб, солик солиш базасига киритилади.

Реестр ТСОЯЭАТга киритилган маълумотлар асосида муддати утган дебитор ва кредитор карздорлиги хамда солик карзи мавжуд булган импорт килувчи хужалик юритувчилар буйича реал вакт режимида автоматик равишда шаклланади.

Хужалик юритувчи субъектлар куйидаги асосларда реал вакт режимида ТСОЯЭАТдаги Реестрдан чикарилади:

хизмат курсатувчи тижорат банклари томонидан экспорт шартномалари буйича муддати утган дебитор карздорлик суммасидан кам булмаган микдорда хорижий валюта тушумининг келиб тушганлиги ёки бажарилган иш ва курсатилган хизматлар тугрисидаги маълумотлар киритилганда;

божхона органлари томонидан республикага “эркин муомала учун чикариш” режимида товарлар олиб кирилганлиги ва расмийлаштирилганлиги тугрисидаги маълумотлар киритилганда;

давлат солик хизмати органлари томонидан солик карзи тулик бартараф этилганлиги тугрисидаги маълумотлар киритилганда.

Реестр экспорт-импорт килувчи хужалик юритувчи субъектлар номи, солик туловчининг идентификация раками (СТИР), хизмат курсатувчи банки, шартнома раками, санаси ва идентификация раками, тулов муддати утган дебитор ва кредитор карздорликлар суммаси ва солик карзи тугрисидаги маълумотларни уз ичига олади ва Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жойлаштирилади хамда Узбекистон Республикаси инвестициялар ва ташки савдо вазирлиги, Давлат божхона кумитаси хамда Давлат солик кумитасининг веб-сайтлари билан интеграция килинади.

Хужалик юритувчи субъектларнинг ташки савдо шартномалар буйича муддати утган дебитор ва кредитор карздорликлар юзага келган холларда улар буйича факат кафолатланган (аккредитив, хорижий банк кафолати, сугурта полиси) тулов турларидан фойдаланиш ёки товарлар импорт килинганлигини тасдиклаш талаб этилади.

Реестрга кирган хужалик юритувчи субъектлар ташки иктисодий фаолият билан шугулланиш хукуки товарларга давлат божхона органлари томонидан божхона юк декларацияларини расмийлаштиришни тухтатиш йули билан Реестрдан чикарилгунга кадар чекланади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

TmyQcNj4Gsxge0tJ2ffsAwpVfTx04UsD

Молия вазирлиги: 300 млрд сум микдоридаги киска муддатли давлат кимматли когозлари жойлаштирилди

2019 йил 19 июлда Узбекистон республика валюта биржасида 160 кунлик давлат кимматли когозларини жойлаштириш буйича …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари