Главные новости
Главная / Сиёсат / Танзила Норбоева Кашкадарёга борди. Вилоятда 436 нафар тадбиркор савдо дуконлари бузиб ташлангани сабаб фаолиятини тухтатган
Место рекламы

Танзила Норбоева Кашкадарёга борди. Вилоятда 436 нафар тадбиркор савдо дуконлари бузиб ташлангани сабаб фаолиятини тухтатган

2019 йил 27 август куни Халк депутатлари Кашкадарё вилоят кенгашининг сессияси булиб утди. Сессия ишида Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева иштирок этди ва нутк сузлади. Бу хакда Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати хабар бермокда.

zmkaqinqkzdgtwz8c6i-_v6e7dsfd97a

Сессияда кайд этилганидек, дунё бозорида кечаётган гоят мураккаб жараёнлар, хусусан, шафкатсиз ракобат мамлакат ва унинг хар бир худудини янада тараккий эттиришнинг янги ва самарали усулларини жорий этишни такозо этмокда. Жумладан, парламент ишчи гурухи томонидан Кашкадарё вилоятида утказилган тадбиркорлик ривожи йулидаги долзарб масалаларни урганиш жараёни, одамлар билан мулокотлар, колаверса, кейинги пайтларда ижтимоий тармокларда кенг мухокама килинаётган ва тадбиркорларга булган айрим тушунарсиз муносабат хакидаги турли ахборотлар бу борада хамон жиддий муаммолар мавжудлигини курсатмокда.

Гарчи вилоятда фаолият курсатаётган тадбиркорлик субъектларининг сони 19 мингдан ошиб, жорий йилнинг узида карийб 21 фоизга купайган. Шунга карамай, фаолияти тухтаб колган 500 дан зиёд тадбиркорлик субъектларининг мавжудлиги, бу ракам усиб бораётгани хавотирли холатдир. Жумладан, вилоятда жорий йил 1 август холатига 24 минг 707 та якка тартибдаги тадбиркор руйхатга олинган булиб, уларнинг 3 минг 872 таси, яъни 18,5 фоизи фаолиятини турли сабабларга кура вактинча тухтатган. 436 нафар тадбиркор фаолиятининг тухтатилишига эса уларнинг савдо дуконлари бузиб ташлангани сабаб булган, 665 нафари банклардан кредитлар олишда турли кийинчиликларга дуч келган.


Фото: Олий Мажлиси Сенати ахборот хизмати

Шу билан бирга, вилоятда “Ёшлар – келажагимиз” Давлат дастурининг ижросини таъминлаш, айникса, ёшлар тадбиркорлиги ва ташаббусларини руёбга чикариш борасидаги ишлар самарадорлиги хам пастлигича колмокда. 2019 йилга мулжалланган мазкур дастур шу кунга кадар вилоятда бор-йуги 13,3 фоизга бажарилган.

Мажлисда кредитлашнинг бирламчи талаблари етарлича инобатга олинмагани, банклар хамда уларнинг мижозлари уртасидаги муносабатларнинг лозим даражада йулга куйилмагани – тадбиркорлик ривожига тусик булаётган яна бир муаммо эканлигига алохида ургу берилди. Бу йуналишдаги камчиликлар окибатида бугунги кунда вилоятда муддатида кайтарилмаган кредит ва фоиз туловларидан жами 337 миллиард 222 миллион сумлик муаммоли карздорликлар юзага келганлиги хам таъкидлаб утилди. Бундай холат тижорат банкларининг молиявий холатига салбий таъсир курсатиши баробарида миллиардлаб сумлик маблагларни тадбиркорлик ривожи учун кайта йуналтириш имконини хам чекламокда.

Муаммоли карздорликларнинг асосий кисми давлат максадли дастурларида белгиланган йуналишларга ажратилган кредитлар буйича юзага келган. Жумладан, 2014-2017 йиллар давомида Карши ва Шахрисабз шахарларида куп каватли уй-жойларни куриш учун пудратчи ташкилотларга ажратилган кредитлар буйича 65 миллиард сумлик кредит карздорлиги мавжуд.

Сессияда сузга чикканлар кайд этилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан вилоят ташкилотларини жалб килган холда вазирлик ва идоралар билан хамкорликда амалга ошириладиган аник чораларни белгилаб олиш хамда уларнинг уз вактида ижро этилиши юзасидан катъий назорат урнатиш лозимлигини уктирдилар. Хусусан, масъул тузилмаларни жалб килган холда фаолияти тухтаб колган тадбиркорлик субъектларининг аник руйхатини шакллантириб, келгусида улар ишини кайта йулга куйиш ёки конунчиликда белгиланган тартибда тугатиш буйича чора-тадбирларни амалга ошириш зарурлиги кайд этилди.

Сессияда куриб чикилган масалалар юзасидан Халк депутатлари Кашкадарё вилоят Кенгашининг карори кабул килинди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

ec05e009

Кераксиз матохни кадрли буюмга айлантириш санъати – Kun.uz’да «Оптимист» лойихасининг илк сони

Kun.uz уз йуналишида ютукларга эришаётган, хаётга позитив нигох билан карайдиган, кийинчиликларни некбин рухда енгиб утишга …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари