Главные новости
Главная / Жамият / Талабалар Тошкентга кайтди. Тошкент уларни севмайди
Место рекламы

Талабалар Тошкентга кайтди. Тошкент уларни севмайди

Олий таълим масканлари 11 январдан анъанавий таълимга кайта бошлади. Kun.uz Узбекистон пойтахтининг асл уйсизлари муаммосини урганди.

Узбекистондаги ОТМлар турар жойга талабгор талабаларнинг 27 фоизини ётокхона билан таъминлай олади холос.

Турар жойга мухтож хар 10 нафар талабадан 7 нафари узи учун бошпана топишга мажбур.

Айни кунларда талабалар пойтахтга кайтмокда. «Квартира» бозорида талаб бирданига ошган, шунга яраша нарх хам кутарилган.

Боз устига, аксарият уй эгалари талабаларни ижарага куйишни истамайди. Улар куп холларда уйини конуний никохдан утган оилага ижарага беришни маъкул куради.

Kun.uz мухбири талабаларнинг турар жойи муаммосини урганиш учун Тошкентдаги уй бозорида талабалар, маклерлар ва уй эгалари билан сухбатлашди. Муаммо ечими юзасидан эса масъулларга мурожаат килди.

Уй бозорида сарсон студентлар

«Чилонзор» метро бекати якинидаги уй бозори шу кунларда талабалар билан гавжум. Уларнинг купчилиги бу ерга биринчи марта келиши эмас.

Улардан ишлар калай деб сурасангиз, аксарияти бир хил жавоб беради: «Студентларни куймаймиз дейишяпти», «Нархлар ошиб кетибди».

Маклерлардан бирининг айтишича, уй эгалари доим талабалардан нолийди: «Квартира пулини вактида туламайди», «Уйнинг тозалигига беэътибор», «Келишилгандан куп одамни уйга олиб келади» ва хоказо.

«Уй эгалари купинча оила сурашади. Талабалар тозаликка риоя килмаслиги, уйга нотаниш одамларни олиб келишидан шикоят килишади. Талабалар аксарият холларда уй эгасининг ишончини йукотган, коммунал туловларни вактида туламаган», – дейди маклер.

«Кечирасиз-у, талабалар 3–4 киши турамиз дейди-да, 8–10 киши булиб кетади. Хаммаёкни чирк бостириб юборади», – дейди уй эгаларидан бири.

«Уйни яхши сакламайдиган, бетартиб талабалар касрига ораста яшовчи куплаб талабалар уй тополмай сарсон буляпти», – деди уй излаётган талаба.

Ижарага квартира йук эмас, бор, лекин нархи…

Маълум булишича, хозир Тошкент шахридан 1 хонали ижара уйларни хамёнбоп нархда топишнинг деярли имкони йук.

«Бир хонали, метродан анча узок, транспорт бориши кийин жойлардаги уйларни 230 доллардан ижарага беряпти. Устига-устак уйга факат 2 киши куя оламиз, дейишди. Бу дегани 1 кишига 115 доллардан тугри келади.

Узимиз карантинда кийналиб, контрактни стипендиясиз туладик. Бундай нархда туришга имкониятимиз етмайди», – дейди Шаркшунослик институти талабаси Жураев Нурали.

Квартира пули долларда хисоб-китоб килинади – уй эгалари шуни талаб килади. Бу дегани, доллар курси ошиши талабанинг ижара харажатларини хам оширади.

Ижара хаки купинча коммунал туловларни уз ичига олмайди. Яъни бунинг учун алохида тулашга тугри келади.

Дарвоке, маклер хаки хам бор. Уй бозоридаги коидага кура, маклерга биринчи ойдаги ижара пулининг ярми туланади. Яъни квартира 300 долларга келишилса, маклер хизмати учун 150 доллар тулаш зарур.

Яшашга жой тополмаётган талабалар онлайн укиши мумкинми?

Абдували Холиков

Бу саволга Олий ва урта махсус таълим вазирлиги бош бошкарма бошлиги Абдували Холиков куйидагича жавоб берди:

«Ноябр ойида, анъанавий таълимга кайтилган вактда ОТМлар хар бир талабани алохида урганиб, уларнинг касаллиги, ижтимоий холатидан келиб чикиб, масофавий таълимда колиш имкониятини бериб келди. Aммо бу тоифага тушмайдиган, барча шароити бор талабаларнинг масофавий таълимда колиш имкониятлари бу сафар йук.

Талаба билимли мутахассис булиб етишиши учун анъанавий таълимда укиши керак. Хохлаймизми-йукми, масофавий таълим сифати анча фарк килади».

Вазирлик вакили анъанавий кундузги таълимга имконияти етмаётган талабалар укишини сиртки ёки кечки таълим шаклига утказиши мумкинлигини кушимча килди.

Хукумат нима килмокчи?

Ноябрь ойида Kun.uz’да эълон килинган маколада талабалар турар жойлари борасидаги хориж тажрибаси мисол килиб келтирилган эди. Гап нима хакида кетаётганини пайкаш учун Японияда курилган талаба уйларидан айримларининг суратларига караш кифоя:

Узбекистонда ОТМларга кабул квоталари йилдан йилга ошяпти. Шундай шароитда талабалар хотиржам укиб, яшаши учун давлат нималар килмокчи?

Олий ва урта махсус таълим вазирлиги бошкарма бошлиги Отабек Базаровнинг маълум килишича, хозир республика буйича 600 мингдан ортик талаба тахсил олса, шундан 218 мингдан ортиги турар жойга мухтож. Ётокхоналар сони 227та, улардаги уринлар турар жойга мухтож талабаларнинг 27 фоизига етади. Колган 70 фоиз талаба кариндошиникида ёки ижарада яшашига тугри келади.

Отабек Базаров

«Хуш, бу борада нима иш килиняпти, деган савол тугилиши табиий. Хозирги кунгача давлат-хусусий шерикчилик асосида талабалар турар жойи куриш тажрибаси мавжуд эмас эди. Бу йилдан бошлаб, талабаларни турар жой билан камраб олиш концепциясини ишлаб чикдик. Унга кура, ДХШ асосида хар бири 400 нафардан талабани сигдирадиган талабалар турар жойлари курилиши режалаштириляпти.

Бу борада 2021–2025 йилга мулжалланган дастурни ишлаб чикиб, таклиф сифатида киритдик. Бу тасдикланадиган булса, 2021 йилнинг узида 21та ТТЖ курилади ва кушимча 8200 талаба ётокхона билан таъминланади», – деди вазирлик бошкарма бошлиги.

Унинг айтишича, уз уйидан узокда яшовчи, демакки турар жойга мухтож талабаларнинг ётокхона билан таъминланиши курсаткичини 2020/21 укув йили охиригача 35–36 фоизга, 2025 йилгача 50 фоизга етказиш режалаштирилмокда.

2030 йилгача эса мотел ва хостеллер хам курилиб, уларнинг хисобига талабаларнинг 90 фоизга якини турар жойга эга булиши кузда тутиляпти. Эслатиб утамиз, бу – хозирча лойиха; у хали тасдикланганича йук.

Маколамизни мухтасар таъкид билан якунламокчимиз: Чинакам тараккиётни кузлаган давлат толиби илмларни бошига кутариши, уларга шароит килиб бериши керак.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

prePSHo9m9coHrwKQY9hPk5H-NIsOGlH

«Биздагилар совга беришни яхши куришади» – Русланбек Давлетов воз кечилиши керак булган миллий анъаналар хакида

Адлия вазири Русланбек Давлетов давлат ташкилотларидаги коррупцион холатлар ва бунинг миллий менталитетга алокадорлиги борасида фикр …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари