Главные новости
Главная / Технологиялар / Швецияда илк 5G тармоги ишга туширилди
Место рекламы

Швецияда илк 5G тармоги ишга туширилди

Tele2 телекоммуникация компанияси 24 май куни Швецияда янги авлоддаги мобил алока тармоги 5G’ни биринчи булиб ишга туширди.

Бу хакда компания баёнотида маълум килинган.

Тармокнинг биринчи антенна мачталари Стокхолм, Гетеборг ва Мальмё шахарларида урнатилган.

Янги технология ахборотни 1 Гб/сония тезлик билан узатишни таъминлайди, бу эса 4G тармогидан деярли 4 марта тезрокдир. Бирок айни вактда мавжуд телефонлардан аксарияти янги мобил алоканинг барча устунликларидан фойдаланиш имконига эга эмас. Tele2’нинг чекланмаган интернетдан фойдаланувчи мижозлари 5G тармогига автоматик тарзда уланади.

Таъкидлаш жоиз, Tele2 бу борада узининг ракобатчилари – Telia ва Ericsson компанияларини бир кунга ортда колдирди. Ушбу компаниялар 5G тармоклари 25 майдан ишга туширилади.

Бу орада Кироллик технология университетининг радиотехника буйича профессори Енс Сандернинг таъкидлашича, оддий фойдаланувчи 5G тармокка утишда катта фаркни сезмайди. Янги авлоддаги тармок саноат – умумий тармокка уланган курилмалар, хайдовчисиз автомобиллар ва кучли тармокни талаб килувчи бошка жараёнлар учун катта ахамиятга эга.

Мутахассиснинг таъкидлашича, 5G тармоги сигнал етарлича кучли булмаган жойларда мобил алока билан копланганлик сифатини яхшилай олмайди.

5G тармоги юкори утказиш кобилиятига эга булиб, унда ахборотни узатишдаги рекорд тезлик 25 Гб/сонияга етган. Бундай тезлик 8K (Ultra HD) сифатдаги видеони реал вакт режимида трансляция килиш имконини беради.

Таъкидлаш жоиз, 5G тармогини синов режимида ишга туширган илк давлат айнан Швеция хисобланади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

HvwmqoOEIT2iQ0awoywegAr8sgYMUU9p

Google АКШ ва Канададаги тураржойлар ва кредитлаш рекламасига талабни кучайтирмокда

Google корпорацияцияси йил охирига кадар фойдаланувчиларнинг алохида гурухига уларнинг жинсий мансублиги, ёши, фарзандларга эга эканлиги, оилавий ахволи ва почта индексига кура, маълум бир рекламаларни таргетлашни такиклаш хакида карор чикарди. Фото: Reuters Бу хакда Google’нинг вице-президентларидан бири Скотт Спенсернинг корпорация …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари