Главные новости
Главная / Жамият / Сурхондарёда махалла сайлови «ноконуний» тарзда утказилган деб топилди
Место рекламы

Сурхондарёда махалла сайлови «ноконуний» тарзда утказилган деб топилди

Жорий йилда махалла раислигига сайловлар ахоли томонидан кенг микёсда утказилди. Бу сайловларнинг утказилиши хар доим хам бир текис, адолатли буладими? Тахририятга хам сайлов жараёнлари буйича куплаб шикоятлар келиб тушган. Шикоятларнинг куплаб кисми сайловлар ноконуний тарзда утказилиши хакида булмокда. Шундай адолатсиз ва нотугри утказилган сайлов Сурхондарёнинг Кизирик тумани «Богбонлар юрти» махалласида утказилган.

wfgjp68_htdl_9ubifqmqubykbxunrc5

22 май куни ушбу иш юзасидан суд мажлиси булиб утди.

А. Аликулов раислигида утказилган ушбу суд ишида аникланишича, 8 май куни Кизирик кишлок хужалиги ва сервис касб-хунар коллежи биносида фукаролар йигини раиси сайлови булиб утган ва икки номзод тенг овоз олган. Иккинчи марта утказилган сайлов жараёнида номзод К.М.нинг амакиси икки марта овоз берган. Ушбу шахснинг узи бу ишни тан олмаган булса-да, ишдаги мавжуд далиллардан келиб чиккан холда у чиндан хам икки марта овоз бергани аникланди.

Узбекистон Республикаси «Фукаролар йигини раиси (оксоколи) сайлови тугрисида»ги Конуннинг 7-моддаси 2-кисмида, «Фукаролар йигини раисини (оксоколини) сайлашда фукаролар йигинининг (фукаролар вакиллари йигилишининг) хар бир иштирокчиси бир овозга эга булади», деб курсатилган.

Шу сабабли, «Богбонлар юрти» махалла фукаролар йигини раиси сайлови (карори) «натижаси» хакикий эмас деб топилди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

k51U_mh4jLB-BtTH03EsKObO3EjBZ83I

1 октябрдан бошлаб якин кариндошлар уртасида нотариал тасдикланган автоишончнома бекор килинади

Президент “Узбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислох килиш чора-тадбирлари тугрисида”ги фармонни имзолади. Бу хакда Адлия …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари