Главная / Сиёсат / Сунгги 3 йилда согликни саклаш сохасида ислохот килмаганимизда, хозирги вазият янада огиррок буларди
Место рекламы

Сунгги 3 йилда согликни саклаш сохасида ислохот килмаганимизда, хозирги вазият янада огиррок буларди

Узбекистонда президент рахнамолигида согликни саклаш сохасида сунгги уч йил давомида ислохотлар олиб борилмаганида, коронавирус хавфи билан боглик вазият янада огиррок буларди, деб хисоблайди Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева.

Фото: Олий Мажлис Сенати Ахборот хизмати

«Шу билан бирга, бу ислохотлар изчил давом эттирилади. Айникса, санитария-эпидемиология тизимига эътибор кучайтирилади», – деди Норбоева Сенатнинг 24 мартдаги ялпи мажлисида.

Парламент юкори палатаси Ахборот хизматидан маълум килишларича, сенаторлар согликни саклаш вазири Алишер Шодмонов оркали мамлакатнинг барча тиббиёт ходимларига миннатдорлик билдирган.

Эслатиб утамиз, Узбекистонда коронавирусга карши курашиш ишларига 5,5 мингга якин тиббиёт ходими жалб этилган. Уларнинг маошига кушимча 120 фоиз устама туланиши белгиланган.

Аввалрок, Сенат ялпи мажлисида 5та конун куриб чикилиши хабар килинганди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

zPx-tc0M5Z50MMTSVn9WJTqL9yQtuiun

Вазирлик: ОТМларда янги укув биноларига эхтиёж йук

Узбекистонда йилдан йилга ОТМларга кабул квоталари оширилмокда. Шунга карамай, мазкур тенденция биноларга булган катта эхтиёжни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари