Главные новости
Главная / Сиёсат / Султонов «Лукойл» директорлар кенгашининг Узбекистондаги йигилиши ахамияти хакида гапирди
Место рекламы

Султонов «Лукойл» директорлар кенгашининг Узбекистондаги йигилиши ахамияти хакида гапирди

Бутун нефть-газ бозори Бухоро вилоятидаги «Кандим» газни кайта ишлаш комплекси худудида булиб утаётган, «Лукойл» директорлар кенгашининг сайёр йигилиши натижаларини кутмокда. Бу хакда Узбекистон энергетика вазири Алишер Султонов маълум килди.

ipiy0apacdeaehiyqzth9y16pp9zyvvg

«Аминманки, бугун булиб утаётган шундай мухим вокеа.., жахон хамжамиятининг нигохи Бухорога, Кандимга каратилган. Барча йигилиш натижаларини кутмокда: акциядорлар, компания хамкорлари, бутун нефть бизнеси», – деди Султонов. Унинг сузларига кура, Узбекистонда Россия компаниясининг директорлар кенгаши йигилиши биринчи марта булиб утмокда.

Энергетика вазирлиги рахбарининг умид килишича, якин келажакда янги йуналишларда «Лукойл» билан хамкорлик кенгайтирилади.

«Хусусан, бу геология-кидирув ишларидир. Навоий вилоятидаги учта инвестицион блок буйича материаллар «Лукойл»га топширилди. Бу жуда истикболли йуналиш. Умид киламизки, газни чукур кайта ишлаш сохасида ишлашни давом эттирамиз», – дея кушимча килди вазир.

Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, «Лукойл» нафакат «Узбекнефтгаз» компанияси, балки бутун республика учун асосий стратегик шерик саналади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

Россия илк бор уз суперкуролини АКШга курсатди

Россия мудофаа вазирлиги америкалик инспекторларга «Авангард» гипертовушли ракета мажмуасини курсатди.   Ушбу мажмуа Москва Вашингтон уртасида …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари