Главные новости
Главная / Сиёсат / «Сукканим рост, аммо хеч кимга кул кутармадим». Миришкор хокими интернетда таркалган аудиога изох берди
Место рекламы

«Сукканим рост, аммо хеч кимга кул кутармадим». Миришкор хокими интернетда таркалган аудиога изох берди

Миришкор тумани хокими Бахтиёр Ражабов «Дарё» мухбири Отабек Кулдошев билан булган мулокотда ижтимоий тармокларда таркалган овоз унга тегишли эканлигини тан олиб, мазкур килмишини махалла раисининг беписанд муомаласи билан изохлади.

Фото: «Дарё»

— Махалла раисларидан бири берилган топширикни бажармагани етмагандек, бу холатга изох сураганимда нописанд жавоб берди. Колаверса, чарчок холатида булганим учун узимни бошкаролмай сукиб куйибман, — дейди Бахтиёр Ражабов. — Мен солик тушумлари тугридан-тугри бюджетга тушишини, бизларнинг ойлигимиз хам шу пул хисобидан туланишини тушунтирдим.

Бахтиёр Ражабовнинг айтишича, мазкур вокеа 28 февраль, жума куни, булиб утган йигилиш сунгида содир булган. Бу пайтда вокеа жойида туман солик инспекцияси рахбари, молия бошлиги булган. Йигилиш эса бюджет тушумларига багишланган.

Уша кунги йигилишда иштирок этган махалла раисларидан бирининг маълумот беришича, хоким йигилишда 5-6 нафар махалла раисини урган. Хокимдан калтак еган махалла раислари орасида депутат хам булган.

Миришкор хокими «Дарё» мухбирининг аудиёзувда кимнидир ураётгани эшитилгани, кимга кул кутаргани хакидаги саволига жавоб берар экан, мазкур овоз монтаж килиб кушилганини айтмокда.

— Йигилишда сукинганим рост, аммо хеч кимга кул кутармадим, — дейди хоким. — Кимгадир кул кутарилгани акс этган овоз монтаж килиб кушилган.

Шухрат Хужаев, Миришкор туман хокимлиги ахборот хизмати рахбари

Фото: «Дарё»

Миришкор туман хокимлиги ахборот хизмати рахбари Шухрат Хужаев хам вокеа содир булган пайт вокеа жойида булганини айтиб, хокимнинг махалла раисларига кул кутарганини рад этмокда.

— Уша куни вокеа жойида мен хам бор эдим, хоким хеч кимга кул кутармади, — дейди Шухрат Хужаев. — Колаверса, хокимнинг хакоратли сузлари барчага эмас, бир кишига каратилганди.

Миришкор хокими ва матбуот котиби хакоратли сузлар айнан бир кишига каратилганини айтса-да, унинг ким эканлигини эслолмади.

Исми очикланса, унга босим утказилишидан курккан раиснинг маълумот беришича, 28 февралдаги йигилиш уша куни кечаси соат 8:00 дан 12 гача давом этган.

— Махалла раисларини туман хокимлигига кечки пайт соат 8:00 га  чакиришганди, бордик. Йигилиш фермерлардан тушаётган солик тушумлари хакида булиб, ММТП раислари хам иштирок этаётган  экан, — дейди йигилишда иштирок этган махалла раиси. — Фермерлар билан булган йигилишни биз хам эшитиб утирдик. Йигилиш кечаси 22:30 гача давом этди. Хоким йигилишни тугатиб чикиб кетди. Хаммаси жойида эди, фермерларни сукмади. Йигилиш тугагач, кетишга чогландик, шунда Жамшид ва Жахонгир исмли масъуллар кетмай туришимизни, хоким биз билан хам солик тушумлари хакида гаплашишини айтди.

Шахси сир колишини сураган махалла раисининг кушимча килишича, хокимнинг чегарадан чикишига вилоят почта бошлигининг махалла раисларига килган эътирози сабаб булган.

Фото: «Дарё»

— Кечаси соат 11 да яна йигилиш бошланди, йигилишга кириб келган вилоят почта бошлиги Ориф ака махалла раислари солик тушумларини бажармаётганини айтиб, эътироз билдирди, — дейди махалла раиси. — Шунда йигилишга кириб келган катта (хоким назарда тутилмокда. Тахририят)нинг жахли чикиб, хаммани сукиб кетди. 5-6 та махалла раисларини урди хам. Ахмад исмли раис ковургаси синганини айтди.

Махалла раислари хакорат килинган йигилишда катнашган вилоят почта бошлиги Ориф Махмудов махалла раисларига хар ой 10 миллион сумдан солик тушумларини топшириш мажбуриятини куйган.

— Вилоят почтаси бошлиги Ориф ака махалла раисларига хар ой 10 миллион сумдан солик тушумини киласизлар деб талаб куйди, — дейди сухбатдош раис.

Эслатиб утамиз, сал аввалрок мазкур холатга изох берган вилоят хокимлиги «аудиода турли хил уятли сузлар билан йигилганларни «сийлаган» туман хокими эканлиги аник, буни инкор этиш фикридан йирокмиз. Бу борада ички тартибда чора куриш билан чекланиш хам мумкин эди. Аммо конуний равишда чора курилиши, «Нега оддий халк хато килса, жазо ёки жарима, хоким хато килса, кечирим?» каби табакалаштирувчи гап-сузлар келиб чикмаслиги тарафдоримиз», деганди. Бош прокуратура эса мазкур холат урганилаётгани хакида баёнот берганди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

«Рахбарлар бефарк булмаса, вазиятдан чикиб кетамиз» – Президент хокимларни коронавирусга карши огохликка чакирди

19 март куни президент Шавкат Мирзиёев коронавирус пандемиясининг ахоли турмуши ва иктисодиёт тармокларига салбий таъсирини …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари