Главные новости
Главная / Сиёсат / Суданнинг собик президенти Умар ал-Баширдан 4 млрд доллар мусодара килинди 
Место рекламы

Суданнинг собик президенти Умар ал-Баширдан 4 млрд доллар мусодара килинди 

Судан хукумати мамлакатнинг собик президенти Умар ал-Башир, унинг кариндошлари ва ёрдамчиларидан 4 млрд доллар мусодара килди.

Бу хакда Суданнинг коррупцияга карши курашиш комиссиясига таяниб “Ал-Арабия” телеканали хабар берди.

“Суданнинг собик президенти, унинг оиласи аъзолари ва сафдошлари эгалик килган активлар ва турли компаниялардаги улушлар киймати дастлабки бахолашларимизга кура, 3,5 млрддан 4 млрд долларгачани ташкил килади”, деб маълум килган комиссия вакили Салох Манъа.

Суданни 30 йил бошкарган 76 ёшли Умар ал-Башир 2019 йил 11 апрелда давлат тунтаруви окибатида хокимиятдан четлатилганди. Армия парламентни таркатиб юборган ва конституция амал килишини тухтатган хамда муваккат харбий кенгаш ташкил этган. 2019 йил сентябрда мамлакатда янги утиш хукумати ташкил этилган. 2019 йил декабрда ал-Башир коррупциядаги айблов буйича 2 йилга озодликдан махрум этилган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

O1972Qf8_xtGLnfJd4Ym1pMSXaUfX8st

Самарканд шахрида карантин вактида хам тунги клублар ишлаётгани маълум булди

Коронавирус таркалишининг олдини олиш максадида жорий килинган карантинга карамай, Самарканд шахридаги тунги клублар уз фаолиятини …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари