Главная / Спорт / Суарес бир оёги билан «Атлетико»да. Нега «Ювентус»дамас?
Место рекламы

Суарес бир оёги билан «Атлетико»да. Нега «Ювентус»дамас?

Йилнинг асосий трансфер сериалларидан бирида кутилмаган бурилиш руй берди.

Фото: Quality Sport Images/Getty Images

«Барселона» хужумчиси Луис Суарес кук-анорранглиларнинг мавсумолди йигинини утказиб юборди ва узига янги клуб излашда давом этмокда. Уругвайлик футболчи аввалига «Ювентус»га утишга якин эди, аммо сунгги паллаларда трансфер барбод булди. Энди ушбу футболчига Мадриднинг «Атлетико» клубидан жиддий кизикиш пайдо булган: Суаресни жамоага таклиф этиш ташаббуси бош мураббий Диего Симеонега тегишли. Куйида уругвайлик футболчи нима учун «Ювентус»га утмай колгани, у «Барселона»дан нима исташи ва «Атлетико» нега унга кизикаётгани хакида фикр юритилган.

«Барса» рахбарияти билан зиддият
«Барселона» бош мураббийи лавозимига Рональд Куман келиши биланок куп нарса тушунарли эди: Мистер Суаресни клубда куришни истамасди. Уругвайлик футболчининг бир йиллик шартномаси колган, аммо футболчининг узи, ESPN маълумотига кура, бошка клубга кетса хам унга шартнома буйича олиши керак булган бир йиллик маоши тулик туланишини талаб килди. Бу эса тахминан 14 млн евро дегани. Каталонияликлар футболчини текинга куйиб юборишга рози, аммо унга колган бир мавсум учун маош тулашга рози эмас. Суарес Андрес Иньеста ва Хави Япониянинг «Виссел Кобе» ва Катарнинг «Ас-Садд» клубига утганида каталонияликлар клуби рахбарияти уларга маошларининг колган кисмини хам тулаб берганига асосланган холда шундай талаб куйганди.

Шу билан бирга, Куман Суарес агар барибир «Барселона»да колса, унга жамоанинг бошка футболчилари билан бир хилда муносабатда булишини маълум килди.

«Мен Луис билан сухбатлашдим. Биз кутамиз ва кузатамиз, у кетадими ёки йукми. Аммо биз шартномани хурмат киламиз, агар у коладиган булса, жамоанинг бошка футболчилари каби бир хил имкониятга эга булади», – деган мураббий Marca нашрига берган интервьюсида.

Onda Cero радиостанцияси маълумотига кура, каталонияликлар клуби шартномани бир томонлама бекор килиш учун футболчига бир йиллик маошининг ярмини товон сифатида тулаб беришга розилик билдирган. Якин кунларда Луис янги клуби билан келишув имзолаши кутилмокда.

«Ювентус»га трансфернинг барбод булиши
Туринликлар клубининг Суаресга кизикиши хакида маълумот сентябрь ойи бошида пайдо булди. Marca нашри уругвайлик футболчи «Ювентус» билан «2+1» схемасида шартнома имзолаши ва бу клубда йилига 10 млн евро микдорида маош олиши хакида ёзганди. Аммо трансфер «Барселона» билан амалдаги шартномани бекор килиш ишлари чузилиб кетгани туфайли амалга ошмай колди.

Сентябрь ойи урталарида Испаниядаги RAC1 радиоси 33 ёшли форвард 6 октябрга кадар Италия паспортини олишга улгурмаслиги маълум булгани хакида маълумот берди. Айнан шу куни футболчиларни Чемпионлар лигасига заявка килиш муддати тугайди.

Бироз утиб La Gazzetta dello Sport нашри журналисти Лука Бьянкин Суареснинг Перуджа университети биносига кираётгани тасвирланган суратини эълон килди. Уругвайлик футболчи бу ерда Европа Иттифоки фукароси паспортини олиш учун итальян тили буйича имтихон топшириши айтилди. Бу хужжат Суаресга ЕИга аъзо булмаган давлатларга мансуб футболчилар учун ажратилган квотадан ташкарида булиш учун керак эди.

Испанияда бунинг учун ЕИ фукароси булган рафикаси София Бальбининг паспортини такдим этиш кифоя килади, аммо Италияда узига хос коидалар амал килади, унга кура, уругвайлик футболчи ЕИ фукароси паспортига эга булиши талаб этиларди.

17 сентябрь куни La Gazzetta dello Sport журналисти Лука Бьянкин уругвайлик футболчи имтихонни муваффакиятли топширгани тугрисида хабар берди. Аммо кейинги куни унинг хамкасби Фабрицио Романо «Ювентус» ушбу футболчини таркибига кушиб олиш режасидан воз кечгани, унинг урнига «Рома»дан 16 млн евро эвазига Эдин Жеко харид килиниши хакида ёзди.

«Юве» бош мураббийи Андреа Пирло Луис Суареснинг туринликлар клубига келиши имкони деярли йуклигини айтди.

«Биз хали хам марказий хужумчи сотиб олиш ниятидамиз. Трансферлар даричаси ёпилгунга кадар хали вакт бор, шунинг учун биз хотиржаммиз. Биз шошилмаяпмиз. Суареснинг келиши кийин, чунки паспорт олиш учун куп вакт кетади, шу туфайли бизнинг янги хужумчимиз у булиши эхтимоли жуда кам», деган мураббий Reuters агентлиги мухбирига берган интервьюсида.

Кейинги куни «Ювентус» спорт директори Фабио Паратичи хам бу борада изох берди: «Айни вактда биз бир хужумчи излаяпмиз, бизнинг уз максадларимиз бор ва биз бу максадларга хотиржамлик билан эришишни истаймиз. Номлардан катъи назар. Суаресни бу руйхатдан чикариш мумкин, чунки у паспортни факат трансферлар ойнаси дедлайнидан кейин кулга киритиши мумкин, 6 октябрь куни эса Чемпионлар лигасида иштирок этадиган футболчилар руйхатини юборишимиз керак. Биз Суарес варианти таклиф килинганида буни  маъкуллаган эдик. Луис Италия фукаролигини олиш жараёнида эди, шу туфайли биз у муайян вактгача кайдномадан утишига умид килгандик. Аммо бу иложсиз булиб чикди ва шу туфайли у клубга келмайдиган булди».

Фото: globallookpress.com/Emanuela Bianconi/Keystone Press Agency

22 сентябрь куни эса имтихон билан боглик можароли хабарлар таркала бошлади. La Repubblica нашри хабарига кура, Суарес Италия фукаролигини ноконуний йул билан олишга уринган булиши мумкин. Манба маълумотига кура, уругвайлик футболчи тестда тушадиган мавзуларни олдиндан билган. Бу мавзулар футболчига олдиндан юборилган ва у тестда B1 даражани кулга киритган (Бу тилни билиш буйича уртача даража булиб, инсонга сухбат куриш ва айтилган барча нарсани тушуниш имконини беради). Бу ишда гумонланувчилар орасида Перуджадаги хорижликлар учун университет ректори Жулиана Грего Болли ва университет бош директори Симоне Оливьери хам бор. Суарес хам ишга алокадор, аммо у асосий коидабузар сифатида курилмаяпти. Олий таълим муассасасида текширув утказилмокда.

«Атлетико»га утиш
«Матрасчилар» шу ой бошидан буён футболчининг атрофидаги вазиятни кузатиб боришмокда, аммо факат бир неча кун олдин таклиф юборилган. Mundo Deportivo маълумотига кура, уругвайлик футболчи мадридликлар билан икки йиллик шартнома борасида келишувга эришган.

Аммо Суаресни сотиб олиш учун «Атлетико» йилига 8 миллион евро маош олаётган Диего Костани сотишига тугри келади. Шу йул билан «матрасчилар» харажатлар ведомостини бушатиш ва молиявий фейр-плей буйича муаммо чикмаслигига эришишни мулжаллаган.

22 сентябрь куни El Chiringuito TV Луис Суарес жамоа машгулотларида катнашиш учун келгани хакида хабар бериб, у база худудида тушган суратни илова килди.

Фото: Gettyimages.ru/Gonzalo Arroyo Moreno, Alex Caparros, David Ramos

Шу куни Каталония клуби президенти Жозеп Бартомеу Суарес масаласида Мадрид клуби билан музокараларни тухтатиб туришга карор килгани, у «Атлетико»ни хам «Барса» футболчини эркин агент сифатида куйиб юборишни истамаётган клублар руйхатига киритгани, трансфер учун пул туланишини истаётгани хакида хабар пайдо булди.

Кун охирида журналист Фабрицио Романо «Атлетико» ва «Барселона» вакиллари уртасида учрашув утказилгани, томонлар хужумчи трансфери масаласида келишувга эришгани, якин вактлар ичида Суарес Мадрид клубига утиши хакида ёзди.

Marca маълумотига кура, мадридликлар уругвайлик хужумчига йилига 9 млн евро микдорида маош тулашга тайёр, бош мураббий Диего Симеоне ушбу футболчи трансферида шахсан ташаббус курсатмокда. Айнан у Суаресни «Атлетико»га утишга кундирган, у «Ювентус»га ижарага бериб юборилган Альваро Моратадан кура жамоага мосрок футболчи деб хисобланмокда.

Шу тарика, Луис Суарес Испанияда колади, аммо «Барселона»нинг асосий ракибларидан бири сафида.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

f_GOJ7797kCtUI6qcwshS3VgQfEomUZ

Германия – Испания, Португалия Хорватияга карши. Старт арафасидаги Миллатлар лигаси формати, гурухлар ва ЖЧ-2022 билан богликлиги хакида

Kлублар уртасидаги халкаро турнирлар якунлангач, УЕФА Европа мамлакат миллий жамоалари уртасидаги Миллатлар лигаси бахсларини бошламокда. …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари