Главная / Иктисодиёт / Сотувларнинг биринчи куни банклар томонидан канча накд доллар сотилгани маълум булди
Место рекламы

Сотувларнинг биринчи куни банклар томонидан канча накд доллар сотилгани маълум булди

Узбекистонда тижорат банклари томонидан накд валюта сотиш бошланган куннинг узида банклар томонидан карийб 10 млн накд доллар сотилди. Бу хакда Савдо-саноат палатаси хабар бермокда.

Кайд этилишича, сотувларнинг илк кунида тижорат банклари 9,6 млн накд хорижий валюта сотган. Июль ойида валютага булган талаб йилнинг биринчи ярим йиллигидаги уртача ойлик хажми билан таккослаганда 34 фоизга ошиб, 1,36 млрд. долларни ташкил этганди.

158hiahb45m9b-d17cr0illpzodm60zx

Эслатиб утамиз, валюта бозорини янада эркинлаштириш буйича чора-тадбирларни амалга ошириш доирасида жорий йилнинг 20 августидан бошлаб тижорат банклари валюта айирбошлаш шохобчалари оркали накд хорижий валюта сотишни бошлади.

Уз навбатида, Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов валюта курслари энди бозорда мустакил шаклланиши хакида айтди. «Марказий банк томонидан валюта учун белгиланган 0.5 фоизли курс тебраниши бекор килинди. Бу фарк энди валюта сотувчилар ва сотиб олувчилар томонидан белгиланишига карор килинди. 0,5 фоизли чегирманинг борлиги валюта бозори иштирокчилари манфаати учун зид, деган карорга келинди», – деди МБ раиси.

21 август куни валюта биржасидаги савдолар давомида миллий валюта 1 АКШ доллари учун 9379 сумгача мустахкамланди. Сунгги марта сум июль ойида мустахкамланганди, ушанда 1 АКШ доллари учун 8659 сумдан сотилган, сунг энг юкори курсаткичга кутарилди ва 20 августда 1 АКШ доллари учун 9384 сумдан савдо килинди. Савдолар хажми 154 миллион долларгача кескин усди – бундай холат июнь ойидан бери содир булмаган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

TmyQcNj4Gsxge0tJ2ffsAwpVfTx04UsD

Молия вазирлиги: 300 млрд сум микдоридаги киска муддатли давлат кимматли когозлари жойлаштирилди

2019 йил 19 июлда Узбекистон республика валюта биржасида 160 кунлик давлат кимматли когозларини жойлаштириш буйича …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари