Главные новости
Главная / Сиёсат / Сохта тадбиркорлик ва ракобатчини обрусизлантириш декриминализация килиниши кутиляпти
Место рекламы

Сохта тадбиркорлик ва ракобатчини обрусизлантириш декриминализация килиниши кутиляпти

Узбекистонда тадбиркорлик сохасидаги ижтимоий хавфи катта булмаган айрим жиноят турларини декриминализация килиш режалаштирилмокда

2020 йилги давлат дастури лойихасига кура, тадбиркорлик сохасидаги жиноятлар учун жавобгарлик асосларини кайта куриб чикилиши мумкин.

Бунда, Жиноят кодексига тегишли узгартириш ва кушимчалар киритиш йули билан:

  • божхона сохасидаги конун хужжатларини бузиш жиноятини биринчи марта содир этган ва товар учун туловни ихтиёрий равишда тулаган хамда божхона расмийлаштирувини амалга оширган шахсларни жиноий жавобгарликдан озод килиш тартиби жорий этилиши;
  • тадбиркорлик субъекти хисобланган юридик шахсларнинг ташкилий-хукукий шаклига асосланиб жиноий уюшма сифатида эътироф этишни такикловчи механизмлари жорий этилиши;
  • тадбиркорлик сохасидаги ижтимоий хавфи катта булмаган айрим жиноят турлари декриминализация килиниши (сохта тадбиркорлик, ракобатчини обрусизлантириш ва бошкалар) мумкин.

Давлат дастури лойихасида ушбу конун лойихаси жорий йилнинг 1 апрелига кадар ишлаб чикилиши лозимлиги курсатилган.

Эслатиб утамиз, аввалрок 2020 йил давомида Жиноят кодексининг янги тахрири ишлаб чикилиши маълум булганди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

zPx-tc0M5Z50MMTSVn9WJTqL9yQtuiun

Вазирлик: ОТМларда янги укув биноларига эхтиёж йук

Узбекистонда йилдан йилга ОТМларга кабул квоталари оширилмокда. Шунга карамай, мазкур тенденция биноларга булган катта эхтиёжни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари