Главные новости
Главная / Жамият / «Сквер»даги автотураргох урнини эгаллаган инвестор ким?
Место рекламы

«Сквер»даги автотураргох урнини эгаллаган инвестор ким?

Чехиянинг «IMP NEW PAY» компанияси Матбуотчилар кучасидаги 0,23 гектар майдонда курилиш бошлади. Шу пайтга кадар, жой автотураргох сифатида ишлатилган.

Маълум килинишича, мазкур курилиш Тошкент шахар хокимининг 2019 йил 28 мартдаги 467-сонли карори асосида, 25 млн. АКШ долларидан кам булмаган инвестиция киритиш шарти билан, компанияга ажратиб берилган.

Тошкент шахар хокимлиги матбуот хизмати рахбари Фуркат Махмудхужаевнинг Kun.uz’га маълум килишича,  бу ерда 1-2-3-каватлари савдо дуконлари, юкори каватлари офислардан иборат 9 каватли бино курилиши режалаштирилган.

«IMP NEW PAY» номи билан 2016 йил 19 августда Чехия Республикасида давлат руйхатидан утган компания хакида очик маълумотлар базасида  бир канча кизик фактлар такдим этилган. Унга мувофик, компания таъсисчилари узбекистонлик Исроил Юнусов хамда германиялик Пол Брайтенбах хисобланади.

Яшаш манзили Тошкент шахридаги Карвон берк кучаси, 10 уй этиб белгиланган компания таъсисчиларидан бири Исроил Юнусов «IMP NEW PAY» нинг 95 фоиз акциясига эгалик килади. Германия фукароси эса 5 фоиз акцияни бошкаради. Шунингдек, компаниянинг устав капитали 1000 чех кронасини (тахминан 39 доллар) ташкил этади.

Очик маълумотлар базасида юридик манзили Чехиянинг Карлови Вари шахрида курсатилган компания директори сифатида Мурат Маденов исми ёзилган. Чехияда уй-жой хариди ва сотуви билан шугулланувчи сайтларда шундай исмли шахс маклер экани курсатилади.

Booking.com сайти маълумотига кура, Мурат Маденов исмли шахс Карлови Вари шахрида истикомат килади ва уйларни ижарага хам топширади. У Чехияда 13 йилдан буён доимий яшаши, ушбу бизнес билан 6 йилдан бери шугулланиши хакида маълумот ёзиб колдирган.

Чехия Республикаси конунларига кура, Европа иттифоки фукароси ёки Чехия резиденти макомида булмаган шахс мамлакатдан кучмас мулк сотиб олиши мумкин эмас. Курсатилган макомга эга булмаган шахслар Чехиядан уй харид килиш учун визага эга булиши ва 7 йил давомида мамлакатда яшаган булиши керак. Шунингдек, чех фукароси билан турмуш курган холатда хам уй-жой сотиб олиш мумкин.

Европа Иттифокига аъзо Чехия Республикасида кучмас мулк харид килишнинг бошка усули хам мавжуд. Бунинг учун ушбу давлатда масъулияти чекланган жамият ташкил этиб, ЕИ фукароси ёки ушбу мамлакатда узок вакт булиш хукукига эга шахсни компания директори этиб, тайинлаш лозим.

Суриштирув давомида компания таъсисчиси Исроил Юнусов Узбекистон профессионал бокс федерацияси раиси экани маълум булди. Маълумотларга кура, Исроил Толибжонович Тошкент ишбилармонлик марказида курилиш олиб бораётган Real House бренди остидаги Lotus Gaz Invest масъулияти чекланган жамиятнинг таъсисчиларидан бири ва устав фонддаги улуши 56,7 фоизни ташкил этади.

Компаниянинг бошка таъсисчиси (43,30 фоиз улушга эга) Papirus Print МЧЖ устав фондининг 76 фоиз улуши Юнусов Иброхим Толибжоновичга тегишли.

Lotus Gaz Invest хамда Papirus Print компанияларининг асосий амалга ошираётган иш фаолияти тури турар жой биноларни куришдан иборат. Айни пайтда Real House бренди остида иш олиб бораётган компания директори Юсупалиев Улугбек Абдуллаевич булиб, шу исмли шахс 2014 йили 25 август куни «Шухрат»  медали билан мукофотланган. Аммо у пайтда Улугбек Юсупалиев Давлат солик кумитаси Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат килиш бош бошкармаси бошлиги сифатида хужжатларда кайд этилган.

Хулоса килиб айтиш мумкинки, шахар марказидаги кайнок нуктани ноль кийматда йирик инвестиция жалб этиш шарти билан хорижий компанияга топширилган. Аммо уша компания таъсисчиларидан бири Узбекистонда муваффакиятли курилиш ишларини олиб бораётган тадбиркорлардан бири булиб, унинг хориждаги компанияси устав фонди 39 долларни ташкил этган.

Сунгги пайтларда чунтагида хемири йук хорижий компанияларга инвестицион мажбуриятлар билан ер ва мулкларни бериш амалиёти куп учрамокда. Ортида аслида узбекистонлик шахслар  турган компаниялар эса инвестицион мажбуриятларни махаллий банклардан кредит олиш эвазига тулдиради. Кредит ресурсларини олиш учун такдим этилган айнан ер ё мулкни гаровга куяди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

Тошкентда иссик сув учирилмаган холда иссиклик тармоклари текширувдан утказилади

2020 йилда манбалардан иссиклик тармокларини синовдан утказиш графиги тасдикланди.  2020-2021 йилларда иситиш мавсумига тайёргарлик куриш …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари