Главная / Медиа / Скарлетт Йоханссон 40,5 млн доллар даромад билан 2018 йилнинг энг куп маош олган актрисаси булди
Место рекламы

Скарлетт Йоханссон 40,5 млн доллар даромад билан 2018 йилнинг энг куп маош олган актрисаси булди

Америкалик актриса Скарлетт Йоханссон Forbes журнали томонидан тузилган 2018 йилнинг энг куп даромад олган актрисалари рейтингида етакчилик килди.

scarlett-johansson-680x454
Фото: Vanity Fair

12 ой ичида 33 ёшли актриса 40,5 миллион доллар ишлаб топган. Унинг даромадлари 2019 йилда экранларга чикадиган «Касоскорлар 4» фильмидаги иштирокидан сунг турт баробар ошган.

Иккинчи уринни 2020 йилда премьера килинадиган «Малифисента 2» фильмидаги роли учун 28 миллион доллар ишлаб топган Анжелина Жоли эгаллади. Етакчилар учлигига Женнифер Энистон 19,5 миллион доллар даромад билан якун ясади.

Рейтингнинг юкори унлигига Женнифер Лоуренс, Риз Уизерспун, Кейт Бланшетт, Галь Гадот, Жулия Робертс, Мила Кунис ва Мелисса Маккартни хам кирди. Умумий хисобда 10 нафар энг куп даромад олувчи актрисалар 186 миллион доллар (соликлар чикарилиб ташланишидан олдинги микдор) ишлаб олган, бу утган йилги курсаткичдан 16 фоизга куп демакдир.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

1-47-480x600

«Дунёдаги энг чиройли кизалок» — россиялик Анастасия Князева 1-синфга кадам куйди (фото)

2017 йил охирида чет эл ОАВлари томонидан «дунёдаги энг чиройли кизалок» деб топилган россиялик Анастасия Князева 1-синфга …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари