Главные новости
Главная / Маданият / «Сирли душман кимнинг ичига яширинганини билмаймиз»: Италиядаги хаёт хакида хикоя
Место рекламы

«Сирли душман кимнинг ичига яширинганини билмаймиз»: Италиядаги хаёт хакида хикоя

Сицилиядаги пляжда жойлашган бар эгаси Катя Афонина катъий карантин шароитида Италиянинг энг йирик оролидаги хаёт хакида хикоя килди.

Фото: REUTERS/Remo Casilli

Италия хукумати эпидемиядан энг куп жабр курган худудларни ёпиб, оломон Ломбардиядан уйига, жанубга кайтиш учун поездларни ишгол кила бошлаганида мени биринчи марта корона-вахима босганди. Кимдир чипта билан, кимдир чиптасиз, кимдир коронавирус билан, яна кимдир сог-саломат. Агар билмасангиз, айтиб утаман: Италия жанубида яшовчилар кейинги бир ярим аср давомида нафакат Америка билан Германияга, балки мамлакат шимолига хам оммавий равишда ишлаш учун кетишади. У ерда пул ва заводлар, яйлов ва боглар хам уша ерда.

Кимдир бой Италиядан камбагал Италияга олиб келган вирусли зотилжам боис кишлок касалхонасига тушиб колишдан аввалига куркмадим. Мен банкрот булишдан куркардим. Февраль ойи бошларида менга риэлтор кунгирок килиб, лидони (Адриатикани Венеция лагунасидан ажратиб турувчи кумли ороллар занжири) 45 000 еврога таклиф килди. Афтидан, бу кутулиш учун охирги имкон эди, бирок мен буни билмагандим.

10 март куни охирги марта кишлокда жойлашган учта бардан бирига охирги марта кирдим. Чой билан чизкейк сотиб олдим ва узимни хаммаси жойидадек курсатишга уриндим. Унчалик ухшамади. Чунки барда бир узим эдим. Мен бар эгаларининг миннатдорона нигохлари остида мардларча торт еб, чой хуплаётганимда Италия хукумати янги декрет чикарди. Эртасига Италиядаги барча бар ва ресторанлар ёпилди.

Эндиликда уйдан факатгина супермаркетга ва ишга – агар уша иш колган булса – чикамиз. Кеча газ сотувчи Антонио менга учта баллон келтириб берди. Унинг асосий бизнеси мебель дукони, унинг айтишича, хозирда ахолининг мебелга булган эхтиёжи нолга тенг. Сунгги икки хафта давомида уйимга якинлашган иккинчи одам – кушним Кармело. У хар куни чучка бокиш учун келади. У шунингдек, алюминий ромлар ишлаб чикаради ва сотади… Узр, сотарди. Якин келажакда одамларга ромлар мебелдан хам камрок керак булади.

Савдо хали уни тухтатиш тугрисида фармон чикмасдан туриб тухтаганди. Факат дорихона ва озик-овкат дуконларигина тирик колди. Энди Кармелонинг бор умиди мана шу чучкасидан. Бу офат тугаганида на у ва на бошкаси барда кун буйи утиради. Шунчаки хеч нарсага пул колмайди.

Уйда ун кун хаво-томчи тахдидидан яшириниб утирдим. Нихоят, супермаркетга боришни чузмаслик кераклигини тушундим. Хозирда учта кишлокда атиги иккита ижобий тест чиккан, аммо доим шундайлигича колмайди. Узимга никоб тикдим, интернет маслахат берганидек ичига мато жойладим, юзимга такдим. Согликни саклаш вазирлиги сайтидан рухсат когозини принтерда чикариб олдим (бу когозсиз 206 евро жарима тулашга тугри келади) ва озик-овкат сотиб олишга чикдим.

Дукон олдидаги навбат машиналар турадиган улкан тураргохни айланиб утганди. Одам куплиги учун эмас, балки сицилияликлар энди гуж булиб тупланмай куйганликлари учун. Деярли хамма никобда, гарчи эшикка никобни факат беморлар ва улар билан мулокотда булганлар такиши кераклиги тугрисида эслатма ёпиштирилган булса хам. Ичкарига кирар экансан, бу ерда ана шу бемор узинг эканлигингни тушунасан, чунки сен билан мулокот килаётган сотувчилар космонавтларга ухшаб колишган. Никоб, кулкоп ва кандайдир шубхали янги кийимдан ташкари, уларнинг хар бири бежирим пластик тусик ичида. Бир-биримиз билан бакириб гаплашишимизга тугри келади.

Радиодаги эълон эса вазиятни янада кескинлаштиради: «Тез-тез харид килинг, тайёр руйхат билан келинг, кучада турганларни куттирманг». Кучадаги аравачалар худди уйга янги кучиб келганларнинг юк машинасини эслатса-да, нимагадир пештахталарда хамма нарса бор. Мен хам ана шундай аравача билан чикарканман, чекдаги ракамга хайрат билан бокдим: 168,24 евро. Шунака буладими? Ха, майли. Бутка билан ёнгокларим хеч качон тугаб колмайди.

Касаллик юктиришдан куркиш — никоблар ортидаги юзларда колган ягона нарса. Бу – хали урганилмаган, куринмас ва инсон кучи билан бошкарилмайдиган нимадандир куркиш. Биз хаммамиз дахшат исканжасида колдик. Бизга хамла киладиган сирли душман кимнинг ичига яширинганини билмаймиз. Бизга якин келганлардан кочамиз: балки удир? «Синьора, хавфсиз масофани сакланг!.. Ох, у бизга кулок солмаяпти! Кочдик!» Содир булаётган вокеалардан гох кулгинг келади, гох газабинг. Аммо гаройиб тарзда хаммани бирлаштиради.

Миллатни бирлаштирадиган яна бир нарса — бу, албатта, итальян телевизори. Мен телевизор куришни бу йил бошладим, утган беш йилим эса узимни Россия телевидениесидан тозалашга кетди. Ростини айтсам, эпидемиядан олдин телевизор асабимни бузарди. Чунки бизнинг давримизда хар кандай телевизор асабни бузади. Аммо бутун Италияда карантин эълон килингач, кутилмаганда RAI-1 давлат телеканалини хурмат кила бошладим. Мен хар куни курадиган иккита эрталабки шоу эндиликда факат вирус хакида. Унинг табиати ва куриниши, мамлакатда ва дунёда таркалиши, вирус тугрисидаги фейк хабарларни фош этиш, вирус тугрисидаги хазиллар, беморлар ва тузалиб кетганлар билан интервьюлар. Хаттоки итальян тилининг мураккаблигини тушунтирадиган профессор хам эндиликда эпидемияни ёритиш билан боглик хатоларни тугриламокда.

Агарда карантин ишлаётган булса, у хам телевизор туфайли. У тулиб кетган касалхоналарни, одамлардан уйда утиришни сураб йиглаётган шифокорларни курсатади. Карантиннинг биринчи кунлари студиялардан барча томошабин ва мехмонлар гойиб булди, улар энди скайп оркали мулокот килишяпти. Кимдир йуталади, кимдир кушик айтади, яна кимдир уйидан туриб кандай укиётгани ёки ишлаётгани хакида хикоя килади. Кеча YouTube’да курган нарсангни эрталаб марказий телеканал оркали курсатишади. Бари шахри мэри паркларда уйида утирмаётган усмирларни излаб юради: «Болалар, уйга боринглар, бундай утириш мумкинмас! Биз бошка жойларда кураётган нарса тез орада бизда хам булиши мумкин! Хамма уйига!» Айтганча, куплаб мэрлар (ва албатта, шифокорлар) бу вирус билан огримокда, Яратган уларга шифо берсин.

Уй камоги шароитида бу хабарлар билан танишар экансан, банкрот булиш хакидаги куркув кайгадир гойиб булади. Сицилиядан Альпгача бутун бошли мамлакат таназзулга кандай юз тутаётганини куриб турганинг учундир, балки.

Аммо гарчи янги хаётда бар ва ресторанларга факатгина дорихоначилар, суперкат ходимлари ва шифокорларгина бора оладиган булиб колса хам – бу ноёб мижозларни куришни истардим. Хеч кандай тусикларсиз, скафандр ва никобларсиз.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

4S6J7wvgRLJySdzYpelxtEFZLzuBzNnr

Карантин сабабли якинларингизга пул жунатиш масаласида муаммога келдингизми?

Карантин сабабли вилоятлар, туманлар уртасида транспорт оркали харакатланиш вактинча чекланганлиги сабаб уз якинларига пул жуната …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари