Главные новости
Главная / Жамият / Сирдарёга етиб борган курувчи ва хашарчилар сони маълум килинди
Место рекламы

Сирдарёга етиб борган курувчи ва хашарчилар сони маълум килинди

Тошкин юз берган худудларни тиклаш учун 11 минг нафардан ортик курувчи ва хашарчилар кумакка келган.

Фото: Kun.uz

Ушбу курувчи ва хашарчилар жойлашган 17та объектда жамоат тартибини саклаш ва хавфсизликни таъминлашга 120 нафар Миллий гвардия ва ички ишлар ходимлари жалб килинган.

Бу хакда Миллий гвардия тарбиявий ва мафкуравий ишлар булими бошлиги Тулкин Кодиров 22 май кунги брифингда маълум килди.

Унинг сузларига кура, сув тошкини окибатларини бартараф этиш тадбирларига Миллий гвардиянинг 2500дан ортик шахсий таркиби, 140га якин махсус техника ва транспортлари сафарбар этилган.

Шунингдек, 3000дан ортик хонадонлардан фукаролар юклари кучирилган, курилиш чикиндилари олиб чикилган.

Сардоба туманининг «Дустлик» махалласидаги 715та хонадонда кучириш ва тозалаш ишлари якунланди. Ушбу махалладан 762та хужжат топилиб, эгаларига топширилди.


Тошкин окибатида 76та куп каватли уй яроксиз холга келди.

Талафот курган ахоли орасида 5 мингдан ортик профилактик сухбатлар утказилиб, жабрланувчиларга давлат томонидан янги уйлар куриб берилиши юзасидан тушунтириш берилган.

Эслатиб утамиз, техноген офат окибатида Сардоба, Мирзаобод ва Околтин туманларида 2 570та уй-ховли ва 76та куп каватли уй яроксиз холга келган эди.

Шунингдек, 1 781та ховли, 52та куп каватли турар жой кисман зарарланган. 70та ижтимоий объект, 20 минг гектарга якин экин майдони, 828 км йул, электр, газ, ичимлик сув, алока тармокларига талафот етган.

Сардоба, Околтин ва Мирзаобод туманларида уй-жойлари бутунлай яроксиз холга келиб колган ахоли учун 3та массивда жами 2 минг 640 квартирали 66та 5 каватли уй курилиши режалаштирилган.


 Сардоба туманидаги “Дустлик” МФЙдаги массивда 37та 5 каватли уй курилиши бошланган.

13 май кунги видеоселекторда президент Шавкат Мирзиёев бошка вилоятлар рахбарларига Сирдарёдаги уйсиз колганлар учун уй куриб бериш буйича топширик берган, унга кура хар бир вилоятга имкониятидан келиб чикиб 100дан ортик хонадон бириктирилганди.

14 май куни бошка вилоятлардан хокимлар бошчилигидаги юзлаб мутахассислар Сирдарёга етиб келди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

Тошкентда иссик сув учирилмаган холда иссиклик тармоклари текширувдан утказилади

2020 йилда манбалардан иссиклик тармокларини синовдан утказиш графиги тасдикланди.  2020-2021 йилларда иситиш мавсумига тайёргарлик куриш …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари