Главная / Жахон / Си Цзинпин ШХТ мажлисида коронавирус вакцинаси хакида гапирди
Место рекламы

Си Цзинпин ШХТ мажлисида коронавирус вакцинаси хакида гапирди

Хитой Халк Республикаси раиси Си Цзинпин Шанхай хамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар рахбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклидаги мажлисида Хитойнинг коронавирус вакцинаси етказиб бериш имкониятлари хакида гапирди.

Фото: Xinhua

«Инсоният коронавирус устидан галаба козониши учун вакцина жуда мухим. Хитой вакцина ишлаб чикариш буйича халкаро механизмга кушилган ва бу борада ШХТга аъзо мамлакатларнинг суровларини куриб чикишга тайёр. Биз хамкорларимизга уз фукароларининг саломатлигини таъминлаш борасида ёрдам беришдан хурсанд буламиз.

Пандемияга карши курашда ЖССТнинг роли мухимлигини унутмаган холда минтакадаги согликни саклаш сохасида хамкорлик олиб бориш, бир-биримизни куллаш мухим. Пандемияни сиёсийлаштиришга йул куймаслик керак. Коронавирусга карши курашда узаро хамкорлик мухим. Шу сабаб Хитой маълумот алмашиш ва мониторинг буйича ШХТга аъзо давлатлар уртасида «кайнок линия» ташкил этишни таклиф килади», – деди ХХР раиси.

Маълумот учун, Тошкентга Хитойда ишлаб чикарилган вакцина синов учун олиб келинган. Хозирча синовда 5 минг киши катнашиши кутилмокда. Олдинрок Бразилияда Хитойда ишлаб чикарилган вакцина синови вактида бир киши халок булгач, синов якунланганди. Кейинчалик Хитой томони бу улимнинг вакцинага алокаси йуклигини маълум килди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

FIOENAHnJY9wemG1iK3pCsyua8zv1KtX

Россия чегараси Узбекистон фукаролари учун хамон ёпик. Музокаралардан наф булмаяпти

Айни пайтда Козогистон ва Киргизистон фукароларидан фаркли уларок, Узбекистон фукароларининг Россия худудига киришига рухсат йук. …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари