Главная / Жахон / Сергей Лавров Узбекистонга нима максадда келаётгани маълум булди

Сергей Лавров Узбекистонга нима максадда келаётгани маълум булди

2019 йилнинг 2 май куни Россия Федерацияси ташки ишлар вазири Сергей Лавров амалий ташриф билан Узбекистонга келади, деб хабар бермокда Ташки ишлар вазирлиги.

Кайд этилишича, Россия ТИВ рахбари Узбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев томонидан кабул килинади.

sergey-lavrov

Ташриф дастурига кура Узбекистон Ташки ишлар вазирлигида икки томонлама музокаралар утказилиши ва сиёсий, савдо-иктисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошка сохаларда илгари эришилган Узбекистон-Россия келишувларини амалга ошириш жараёни мухокама килиниши кутилмокда.

Томонлар халкаро муаммолар, минтакада хавфсизликни таъминлаш масалалари, жумладан Афгонистонда тинчлик жараёнларини бошлашга кумаклашиш юзасидан фикр алмашадилар.

3 май куни Сергей Лавров Тошкент шахрида булиб утадиган Гиёхванд моддаларни назорат килиш сохасида минтакавий хамкорлик буйича узаро англашув Меморандуми иштирокчи давлатларининг 11-учрашувида катнашади.

Бундан олдин, Сергей Лавров Узбекистонга келиши, уни Шавкат Мирзиёев кабул килиши хабар берилганди.

Check Also

egIg0RbcjP9-5zjdCz_YbLJq8b2lia1O

Фукаролар курол сохасида рухсат бериш жараёнларидан кандай тартибда утиши маълум булди

Курол муомаласи сохасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан утиш тартиби тасдикланади. Фото: ИТАР-ТАСС/ Зураб Джавахадзе Вазирлар Махкамасининг …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари