Главные новости
Главная / Сиёсат / Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Рахмоннинг тор доирадаги музокаралари бошланди
Место рекламы

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Рахмоннинг тор доирадаги музокаралари бошланди

Аввал хабар берганимиздек, Куксаройда Тожикистон президентини расмий кутиб олиш маросими булди. Шундан сунг давлат рахбарларининг тор доирадаги музокаралари бошланди. Бу хакда Президент матбуот хизмати хабар бермокда.

15c76423-b074-b8c2-9cff-ac5cc1ee1b67-680x452-1
Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Эмомали Рахмонни мамлакатга ташрифи билан кутлаб, икки давлат уртасида сиёсий ишонч даражаси ошгани, узок йиллик долзарб масалалар киска муддатларда хал этилганини таъкидлади.

«Биз Сизнинг илк давлат ташрифингизга Узбекистон—Тожикистон муносабатларининг янги тарихидаги мухим сиёсий вокеа сифатида караймиз. Бу томонларнинг узаро манфаатли хамкорликни дустлик, яхши кушнилик ва манфаатдорлик тамойиллари асосида янада кенгайтиришга интилиши катъий эканидан далолат. Бугун мамлакатларимизнинг савдо-иктисодиёт ва транспорт-коммуникация салохиятини тулик руёбга чикариш, маданий-гуманитар алокаларни фаоллаштириш борасида улкан имкониятлар очилмокда. Бу ташриф хакикатан хам тарихий булиши, келишувларимиз узок йиллар халкларимизга хизмат килишини истаймиз», деди Шавкат Мирзиёев.

7d000602-0918-fbbf-7c4f-89ba916ccabe-680x452
Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Эмомали Рахмон Узбекистонга таклиф ва самимий кабул учун миннатдорлик билдириб, ушбу учрашув хамкорликнинг бугунги холати ва истикболларини мухокама килиш учун кулай имконият эканини кайд этди.

«Сизнинг жорий йил март ойида Тожикистонга давлат ташрифингизни мамнуният билан эслайман. У мамлакатларимиз муносабатларини кайта тиклаб, турли сохалардаги хамкорликка кучли туртки булди. Самарали ташки сиёсатингиз туфайли Узбекистоннинг халкаро хамжамиятдаги рейтинги ошиб бормокда. Мамлакатингиз, одамлар хаётида хам катта узгаришлар булмокда. Бу давлат ташрифим халкларимиз учун жуда мухим», деди Эмомали Рахмон.

Икки мамлакат рахбарларининг сиёсий иродаси ва саъй-харакатлари туфайли давлатлараро муносабатлар мустахкамланди. Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Рахмон халкаро форумлар доирасида учрашиб, телефон оркали тез-тез мулокот килиб, мамлакатларимиз уртасидаги алокаларни изчил ривожлантириб келмокда.

e031ce06-985d-f3e3-99b9-a6f260a71329-680x452
Фото: Президент матбуот хизмати

Музокараларда сиёсий, савдо-иктисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, энергетика, кишлок ва сув хужалиги, туризм ва бошка сохалардаги хамкорликни кенгайтириш, одамлар учун кулайликларни ошириш масалалари мухокама этилди. Бу борадаги кушимча имкониятларни ишга солишга, худудлар, йирик корхоналар ва тадбиркорлар уртасидаги алокаларни мустахкамлашга, маданий-гуманитар алмашинувларни фаоллаштиришга келишиб олинди.

Давлат рахбарлари халкаро ва минтакавий сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан хам фикр алмашди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

zz1_wFo0bS6eKPJobO8JZ1dVdUsg3Ol5

Кайси сохаларда миллионерга айланиш осон эканлиги маълум булди

Маълумот берилишича, бойлиги 5 млн доллардан ортик булган тадбиркорларнинг аксарияти (30 фоизга якини) уз маблагларини …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари