Главные новости
Главная / Сиёсат / Шавкат Мирзиёев нефть-газ сохасидаги устувор вазифалар буйича йигилиш утказди
Место рекламы

Шавкат Мирзиёев нефть-газ сохасидаги устувор вазифалар буйича йигилиш утказди

Президент иштирокидаги йигилишда нефть-газ сохасидаги тизимли муаммолар бархам топмаётгани, бу холат бошка тармоклар ривожига хам салбий таъсир курсатаётгани таъкидланиб, жорий йилда амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар мухокама килинди.

Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 февраль куни нефть-газ саноатидаги ишлар натижадорлиги, табиий газ ва суюк углеводородлар казиб олиш хажмини ошириш буйича жорий йилги вазифалар мухокамасига багишланган йигилиш утказди.

«Нефть-газ саноати ахоли ва иктисодиёт тармоклари учун энергия манбаи, куплаб махсулотлар учун хомашё етказиб берадиган мухим сохадир. Шу боис энергетика, нефть-газ, геология йуналишларида чукур таркибий ислохотлар, ракобатдошликни кучайтиришга каратилган дастурлар амалга оширилмокда.

«Узбекнефтгаз» акциядорлик жамияти бошкарув тизими такомиллаштирилди, унинг таркибида булган «Узтрансгаз» ва «Худудгазтаъминот» акциядорлик жамиятлари алохида тузилма сифатида кайта ташкил этилди.

Давлатимиз рахбарининг 2019 йил 18 ноябрдаги «Нефть ва газ геология-кидирув ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида»ги карорига мувофик, янги конларни аниклаш, углеводород хомашёси захираларини ривожлантиришнинг барча ташкилий-молиявий жихатлари белгилаб берилган эди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга жорий йил 24 январдаги Мурожаатномасида хорижий экспертларни нефть-газ сохасидаги давлат корхоналарини бошкаришга жалб этиб, уларнинг самарадорлигини ошириш ва харажатларини оптималлаштириш, карз микдорини камайтиришга эришиш лозимлигини таъкидлаган эди. Янгидан тасдикланган хукумат олдига шу борада устувор вазифалар куйилди», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Йигилишда нефть-газ сохасида жорий йилда амалга оширилиши лозим булган долзарб чора-тадбирлар мухокама килинди.

Яратилган шароитларга карамай, тизимли муаммолар бархам топмаётгани, бошка тармоклар ривожига хам салбий таъсир курсатаётгани таъкидлаб утилди.

«Бир нарсани хаммамиз тушуниб олишимиз лозим. Биз сохадаги камчиликларни бартараф этиш буйича утган уч йилда купгина чора-тадбирларни хаётга татбик этдик. Лекин натижаларни тахлил этадиган булсак, хали нефть-газ, электр энергиясининг баркарор таъминотида халкимиз, тадбиркорларимиз талабини тула каноатлантира олмаяпмиз. Шунинг учун, хар бир масалага чукур эътибор каратиб, янгича ёндашувлар асосида самарали иш тизимини ташкил этишимиз керак. Агар бу вазифаларни уз вактида амалга оширмасак, иктисодиётимизда кузлаган максадларимизга эриша олмаймиз», – деди Президент.

Корхоналарни модернизация килиш ишлари етарли эмаслиги, газ етказиб беришда йукотиш куплиги хамда узилишларга йул куйилаётгани курсатиб утилди.

Энергетика вазирлигига жорий йилда иктисодиёт тармоклари ва ахолига ёкилги махсулотларини баркарор етказиб бериш учун 2019 йилгига нисбатан 4,3 миллиард куб метр куп табиий газ казиб олиш вазифаси куйилди. Ишлаб чикариш ва истеъмолчиларга етказиб бериш оралигидаги технологик сарф ва йукотишларни камайтириш буйича курсатмалар берилди.

Нефть-газ сохасини ислох килиш буйича «лойиха офиси»га илгор халкаро консалтинг компанияларини жалб килиш, корхоналарда рахбар ходимларнинг маошини фаолият самарадорлигини бахолаш курсаткичларига (KPI) боглаш зарурлиги таъкидланди. Сохадаги барча корхоналарда коррупцияга карши курашиш буйича «комплаенс назорат» тизими жорий этилиши белгиланди.

«Узбекнефтгаз» компаниясига хар бир коннинг холатини танкидий тахлил килиб, табиий газ казиб чикариш хажмини ошириш вазифаси куйилди.

Ахолининг суюлтирилган газга булган эхтиёжини кондириш максадида пропан-бутан аралашмасини ажратиб олиш курилмасини барпо этиш ва модернизация килиш буйича 3 та лойихани якунлаш лозимлиги кайд этилди.

Шуртан газ-кимё мажмуасида синтетик суюк ёкилги (GTL) ишлаб чикариш заводи курилишининг бориши куриб чикилди. Соха корхоналарида «ракамли кон», хужалик бошкаруви ва ресурсларнинг автоматлаштирилган хисобини юритиш дастурларини (ERP) жорий этиш буйича топшириклар берилди.

«Узтрансгаз» ва «Худудгазтаъминот» акциядорлик жамиятларига жорий йил июль ойига кадар 2,5 мингта йирик истеъмолчини табиий газ хисобини юритишнинг онлайн тизимига улаш вазифаси юклатилди. Табиий газни назорат килиш ва хисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш доирасида камида 2 миллион истеъмолчига замонавий электрон газ хисоблагичлар урнатиш зарурлиги кайд этилди.

 Йигилишда мухокама килинган чора-тадбирларни жадаллаштириш буйича масъуллар белгиланди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

zPx-tc0M5Z50MMTSVn9WJTqL9yQtuiun

Вазирлик: ОТМларда янги укув биноларига эхтиёж йук

Узбекистонда йилдан йилга ОТМларга кабул квоталари оширилмокда. Шунга карамай, мазкур тенденция биноларга булган катта эхтиёжни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари