Главные новости
Главная / Сиёсат / Шавкат Мирзиёев коронавирусга карши курашаётган шифокорларни бугунги замон кахрамонлари деб атади
Место рекламы

Шавкат Мирзиёев коронавирусга карши курашаётган шифокорларни бугунги замон кахрамонлари деб атади

Узбекистон Президент Шавкат Мирзиёев 20 май, чоршанба куни Алишер Навоий номидаги Узбекистон Миллий богида барпо этилган Адиблар хиёбонига ташриф буюрди. Бу хакда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ташриф давомида бугунги кунда мамлакатда ижодкорларнинг асарлари доимий равишда чоп этилаётгани, энди уларни дунёга олиб чикиш кераклиги таъкидланди.

Мавзуга доир: Тошкентда Адиблар хиёбони очилди (фото)

«Масалан, Алишер Навоий, Мирзо Бобур, Абдулла Кодирий, Чулпон сингари ижодкорларнинг асарлари хорижий тилларда нашр этилмокда. Лекин бу ишлар таржимонларнинг уз ташаббуси ва кизикиши билан буляпти», — дейилади хабарда.

Бу борада Ёзувчилар уюшмаси ташаббускор булиши, Тошкент давлат узбек тили ва адабиёти университети билан биргаликда узбек адабиётининг энг сара намуналарини турли тилларга таржима килиб, нашр этиши зарурлиги кайд этилди.

Адиблар хиёбонини адабиёт, маърифат ва маданият масканига айлантириш, хар бир адиб хайкалини муайян олий укув юртига бириктириб, бу ерда очик дарслар, маърифий тадбирлар утказиш буйича тавсиялар берилди. Хиёбон билангина чекланиб колмасдан, адиблар ижодини чукур урганиш, уларнинг ибратли умр йуллари хакида китоблар ва фильмлар яратиш, янги асарлар ёзиш мухимлиги таъкидланди.

«Мана, ‘замонамиз кахрамонлари’, деб куп гапирамиз. Бугун бу кахрамонлар коронавирусга карши курашаётган фидойи шифокорларимиз, мард харбийларимиз, саховатли тадбиркорларимиз, ватанпарвар ёшларимиз. Уларнинг жасорати хакида укишни хаммамиз хохлаймиз», — деди Шавкат Мирзиёев.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

zz1_wFo0bS6eKPJobO8JZ1dVdUsg3Ol5

Кайси сохаларда миллионерга айланиш осон эканлиги маълум булди

Маълумот берилишича, бойлиги 5 млн доллардан ортик булган тадбиркорларнинг аксарияти (30 фоизга якини) уз маблагларини …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари