Главные новости
Главная / Жамият / Шавкат Мирзиёев 2021 йил якунига кадар 15 минг нафар ишсиз аёлни хунармандчиликка укитиш буйича топширик берди
Место рекламы

Шавкат Мирзиёев 2021 йил якунига кадар 15 минг нафар ишсиз аёлни хунармандчиликка укитиш буйича топширик берди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида утказилган йигилишда давлат рахбари йил якунига кадар 221 минг нафар хотин-кизларнинг бандлигини таъминлаш зарурлигини катъий таъкидлади, дея хабар бермокда «Дарё» мухбири.

Фото: «Дарё»

Йигилишда таъкидланишича, утган уч ой мобайнида «аёллар дафтари»га киритилган 253 минг нафар ижтимоий химояга мухтож ишсиз аёлларнинг 32 минг нафари иш билан таъминланган.

«Аёллар дафтари»га кирган ишсизлар Хоразмда – 40 минг, Кашкадарёда – 20 минг, Наманганда – 18 минг, Андижон, Бухоро, Жиззах ва Самаркандда – 17 мингдан, Коракалпогистон ва Сурхондарёда – 15 мингдан, Тошкент вилоятида – 14 минг, Фаргонада – 11 минг, Навоийда – 9 минг, Сирдарёда – 8 минг, Тошкент шахрида – 3 минг нафарни ташкил этмокда.

«Мисол учун, бугунги кунда Шахрихонда ‘аёллар дафтари’га киритилганлар сони 3,5 мингга якин. Шундан 2,5 мингдан зиёди ишсиз ва ижтимоий химояга мухтожлар, 31 нафари бокувчисини йукотган эхтиёжмандлар, 15 нафари ногиронлиги булганлар, 25 нафари карамогида ногиронлиги булган болалари мавжуд ёлгиз аёллар, 418 нафари тиббий химояга, 454 нафари хукукий ва психологик ёрдамга мухтож хотин-кизлардир.

Туманда 3 мингга якин аёл пилла етиштиради. Пилла мавсумидан кейин бошка даромад топишнинг имконияти йук, чунки ер танкис. Худуддаги пиллачилик кластери 800 нафар аёлни укитиб, уларга тукув дастгохи ва ипак хом ашёсини етказиб бериш, ишлаб чикарилган тайёр экспортбоп махсулотларни кафолатли сотиб олиб, ташки бозорга йуналтириш ташаббуси билан чиккан.

Худди шу каби, Маргилон шахрида дафтарга кирган 2,5 минг нафар аёллар булиб, шундан 363 нафари ижтимоий химояга мухтож. Вахоланки, Маргилонда бир тукувчи кунига 8-10 метргача адрас ва хон атлас, 2 метргача аъло бахмал матосини тукимокда. Аъло бахмал матосининг бир метри учун 25 минг, хон атлас учун 5 минг, адрас учун эса 4 минг сумгача хак туланади. Бу – бир ойда 1,5 миллион сумгача даромад топиш мумкин, дегани.

Ушбу фаолиятни кенгайтириш оркали Маргилон шахрида 500 нафар, Шахрихон туманида 800 нафар аёллар бандлигини таъминлаш, умуман Фаргона ва Андижон вилоятларида 4 мингтадан янги иш уринларини яратиш имконияти мавжуд», – деди давлат рахбари.

Президент бир катор вилоят хокимларига икки ой муддатда Маргилон, Бухоро, Шахрисабз, Нукус шахарлари ва Шахрихон туманида хотин-кизларни адрас, атлас, аъло бахмал, гилам тукиш буйича бир ойлик укув курсларида хунармандчиликка ургатиш тизимини жорий килиб, йил якунига кадар бу вилоятлардаги камида 15 минг нафар аёлларни укитиш топширигини берди. Шунингдек, Бандлик жамгармаси оркали тукув дастгохларини харид килишга 20 миллиард сум ажратиш кераклигини айтди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

lQzJN6d1M7PhkTbtG-Gz9Z0Z4_kE5y_o_medium-680x385-680x385

Кучли бренднинг йуклиги ва валюта хавфи: Fitch халкаро рейтинг агентлиги UzAuto Motors’нинг заиф жойларини айтди

Fitch Ratings халкаро рейтинг агентлиги биринчи бор UzAuto Motors’нинг узок муддатли хорижий ва миллий валютадаги кредит …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари