Главные новости
Главная / Сиёсат / Шавкат Мирзиёев Мархамат туманига борди
Место рекламы

Шавкат Мирзиёев Мархамат туманига борди

Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига сафари чогида Мархамат туманига бориб, «Водий хамкор агрофирмаси» томонидан ташкил этилган куёнчилик кластери билан хам танишди.

1 гектардан зиёд майдонда ташкил килинган мазкур кластер жорий йил 1 майдан ишга тушди.

Кооперация усулида 50та хонадонга куёнлар таркатилиб, улардаги одамлар бандлиги таъминланди. Шунингдек, куён терисини ошлаш ва теридан телпак тикиш цехида 20та иш жойи яратилади.

Корхонага «Калифорния», «Янги Зеландия», «Фландер», «Рекс» ва «Великан» зотли 1000 бош куён олиб келинган булиб, бир йил давомида улар сони 30 минг бошга етиши кутилмокда.

Куёнчилик кластери томонидан бир йилда жами 3 миллиард сумликдан зиёд махсулот ишлаб чикариш, 150 минг долларлик экспорт килиш режалаштирилган.

Шу ерда чорвачилик, паррандачилик, баликчилик корхоналари салохияти хакида маълумот берилди.

«Андижонда чорва кам, гушт бошка жойлардан олиб келиняпти. Куён, парранда, балик купайтирилиб, гушти истеъмолга чикарилса, вилоятда гушт нархи тушади. Камбагал оилаларга таркатилиб, кластерлар томонидан кайта сотиб олинса, уларга даромад булади. Иктисодий комплекс ва сектор рахбарлари шу билан шугулланиши керак», деди Шавкат Мирзиёев.

Вилоятда омихта ем ишлаб чикаришни купайтириш, куёнчиликни 1 миллион бошга етказиш буйича топшириклар берилди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

zz1_wFo0bS6eKPJobO8JZ1dVdUsg3Ol5

Кайси сохаларда миллионерга айланиш осон эканлиги маълум булди

Маълумот берилишича, бойлиги 5 млн доллардан ортик булган тадбиркорларнинг аксарияти (30 фоизга якини) уз маблагларини …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари